(Бу ҳангомага ишонганларга беш кетмадим)
Бетқул Тилқул билан баҳслашиб қолди. Бетқул ҳеч қачон осмондан олиб гапирмайди. Кўрганини ё эшитганини гапиради. Тилқул эса, жуда-а эшшакдай бўлмаса ҳам, сал қайсарроқ. «Ишонмайман» деб тураверади. Мана, кечаги гап: Бетқул «Кенгқош шаҳрида сатира театри бор», деса Тилқул «Йўқ»,-дейди. Бетқул «Кенгқошга бориб келганлардан ўз қулоғим билан эшитганман», деса ҳам «Ишонмайман»,-дейди. Яна айтадики: «Сатира нима дегани? «Ҳажв қилиш, бирор нимани танқид қилиш», деганими? Бизнинг Йўққулободимизда нимани танқид қилади? Кимни ҳажв қилади? Ҳаётимиз гўзал бўлса, ҳамма ёқ «ўйна ёр, ўйна» бўлса!» Бетқул Тилқулнинг бу гапига ҳам қўшилади. Лекин сатира театри борлигини эшита туриб, қандай қилиб «йўқ» десин? Ҳуллас, баҳс гаровга айланди. Хулоса шу бўлдики: Бетқул Кенгқошга боради, ўша театрни топади, театрнинг афишаси ёнида бирор артисти билан суратга тушиб қайтади. Ана шунда Тилқул битта мастава қилиб беради. Бетқул палов талаб қилувди, Тилқул ютқизишдан чўчидими, ҳар ҳолда «битта театрнинг бор ёки йўқлиги паловга арзимайди», деб унинг шаштини қайтарди. Бетқулнинг хотини эса «эсингиз жойидами, битта мастава деб Кенгқошга бориб келасизми?» деганича жавраб қолаверди.
Бетқул суриштиришни поезддаёқ бошлади. Тушган бекатида давом эттирди. Биров биламан, демайди-я! Ҳайриятки, икки киши қачондир шунақа театр борлигини эшитган экан. Шу иқрорнинг ўзи Бетқулнинг кўнглига чироқ ёқди. Суриштиришдан чарчамади, учинчи куни калаванинг учини топди. Кенгқошдай шаҳри азим бўлади-ю икки миллион одамнинг ичида сатира театри борлигини биладигани топилмайдими? Топилди! Ҳатто тарихини ҳам сал-пал биларкан. Айтишича, сатира театринингг ташкил бўлганига йигирма йил бўлибдиёв! Ўша барака топгур манзилни айтувди, қидириб топди. Шундайгина кунгирадор баҳайбат кинохонанинг рўпарасида, биқинида ресторан ҳам бор экан. Аммо бинонинг пешонасига «Сатира театри» деб эмас. «Йўққулобод мухбирлари маркази» деб ёзиб қўйилибди. Бетқул анча каловланди. Охири «Эҳтимол томошахонананг номини шунақа деб ўзгартиришгандир» деган хаёлда ичкарига қадам қўйди. Қараса, эллик ёки юз чоғли одам айлана стол атрофида ўтириб, бири олиб, бири қўйиб гапиряпти. Бетқул булар артистларми, деса баъзан чапак чалишади. Тамошабинларми, деса гаплари сал ғалатироқ. Аммо бир-иккитасини телевизорда кўрган эди. Уларнинг гапига нима учун тушуниш қийин деса, артист экан-да, а? Бетқулнинг «ба айни театру экан-у лекин нима учун пулсиз, текинга тамоша кўрасатишаркан?» деб анграйиб турганини кўрган бир одам «нима қилиб турибсиз?» деб сўради. Бетқул мақсадини айтувди, у одам ҳафсаласини пир қилди: бу ер сатира томошахонаси эмас, гапхона экан. Сатира театри бошқа жойга кўчибди. Бетқул ишонмовди девордаги эълонни кўрсатди. Бетқул ҳали унга эътибор бермаган экан, ҳижжалаб ўқиди: «Бор нарсани йўқ дейишда маҳмаданаларнинг роли». Бетқул «роли»деган сўз театрда бўлгувчи эди, деса ҳам, ҳалиги одам уни чиқариб юборди. Бетқул ярим йўлда ортга қайтиб, битта маставага тушадиган аҳмоқлардан эмас. Сатира театрининг янги жойини қидирди. Охири топди! Сатира театри болалар боғчасига жойлашган экан. Бетқул аввалига ишонмади. Боғча аҳволининг ўзи ҳажвий томоша бўлса керак, деб ўйлади-ю Тилқулнинг «Бизда танқид қиладиган ёмон аҳволнинг ўзи йўқ», деган гапини эслаб, фикридан қайтди. Боғчадагилардан суриштирса, чинданам театр шу ерда экан. Бир-икки артистлари ҳам бормиш, директори ҳам бормиш. Мана шуниси зўр бўлди! Директор бўлгандан кейин муҳр бўлади, муҳр бўлгандан кейин театр бўлади-да! Театрнинг томоша кўрсатадиган биноси, саҳнаси бўлмаса нима қилибди! Йигирма йилда битта томоша кўрсатмаганни чилдирма чалиб, овоза қилиш шартми! Ҳажв қилишга арзирли гап йўқдир-ки, тамоша кўрсатишмагандир.
Бетқул бита-яримта артисти келиб қолса, шу боғчада бўлса ҳам суратга тушарман, деб икки кун кутди, бўлмади. Тарвузи қўлтиғидан тушиб қайтди. Аммо ютқизганини тан олмади. Тилқул анча суриштирди охири: «Хўп, ўша сатира театри бор бўлса, оти нима экан?»- деб сўради. Бетқул бу саволсиз ҳам тўлиб турган эди, тилига келганини қайтармади: «Беданинг уйи йўқ, қайга борса пидпилдиқ!»-деб қўя қолди.