Тоғай Мурод. Кундалик дафтардан

ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Ўзбек  адабиёти… халқ оғзаки ижодидан бино бўлган. Ўз оти ўзи билан – оғзаки ижод.  Асар оғизда яратилган. Тилда яратилган. Асар оғиздан тил орқали чиқиб, ҳар ёққа  тарқаб-тарқаб кетган. Оғиздан чиққанни кўз билан тутиб бўлмайди, токчага чиқ(ар)иб давоми…

Тоғай Мурод. Юрт қўшиғи (бадиа)

Аёлимиз айтади, уйқунгизда гапириб чиқасиз, дейди. – Нимани гапириб чиқаман? – сўрайман ундан.Аёлимиз тайин бир нима деёлмайди. Бир ундай дейди, бир бундай дейди.Чин, мен учун кеча-да бир бўлиб қолди, кундуз-да бир бўлиб қолди. Кўзим илиндими, бўлди, тушимга бир нималар киради. давоми…

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. давоми…

Тоғай Мурод. Момо Ер қўшиғи (қисса)

“Момо Ер қўшиғи” қиссаси биринчи марта “Қўшиқ” номи билан “Ёшлик” журналида эълон қилинади (“Ёшлик”, 1987, 3-сон). Қиссанинг тўлиқ варианти шу йили китоб шаклида чоп этилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987). Асарнинг ёзувчи томонидан қайта ишланган янги варианти давоми…

Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом (қисса)

1 Биродарлар, кўргилик, кўргилик! Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. давоми…

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув давоми…

Тоғай Мурод. Ойдинда юрган одамлар (қисса)

I — Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Еллар, овозларни ёрқин олиб келмадилар. Бобомиз ўнг кафтларини қулоқлари сиртига тутдилар. давоми…

Тоғай Мурод. Юлдузлар мангу ёнади (қисса)

“Юлдузлар мангу ёнади” қиссаси илк марта “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган. (“Шарқ юлдузи”, 1977, 10-сон.) 1980 йилда бу қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида “АБК” – “Авторнинг биринчи китоби” серияси остида чоп этилади. Кейинчалик қисса қайта ишланиб, “Қўшиқ” давоми…

Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади…Яхши шоир давоми…

Тоғай Мурод. Ку-ку-ку… (ҳикоя)

I У жуда ориқ, ўзи сариқ бўлгани учун сийраклашиб қолган сочлариям сарғиш. Қачонлардир яхшигина шеърлар ёзиб, энди расмий ишлар гирдобига тушиб, назмий туйғулари сўниб қолган. Сал энгашиб, оҳиста-оҳиста, нималарнидир ўйлаб, хафақон касали билан оғриб юради. Хафақон касалига йўлиққандан буён ичмайди, давоми…


Мақолалар мундарижаси