Собир Абдулла. Муқимий (драма)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Шоир, ёзувчи ва драматург Собир Абдулла (асл исм-шарифи Абдуллаев Собир) 1905-йили Қўқонда туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944).Дастлаб эски мактаб, сўнг «усули жадид» мактабини тугатгач, Қўқондаги педагогика билим юрти (1922—24), Тошкентдаги маҳаллий кадрларни тайёрлаш курси (1924—26) да ўқиган. 1926—48 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газеталарида адабий ходим, «Муштум» журналида бўлим мудири, Андижон вилоят театри, Ўзбек давлат филармонияси ва Муқимий номидаги театрда адабий эмакдош (1936).Илк шерлар тўплами — «Эрк илҳомлари» (1931). Шундан кейин унинг «Навбаҳор» (1931), «Кўклам наъраси», «Завқ» (1932), «Гулшан» (1939), «Сўз ва соз» (1943), «Давр қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт гулшани» (1959), «Ҳаёт қўшиқлари» (1962), «Девон» (1965; Ҳамза мукофоти, 1971) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.Собир Абдулланинг шеърий ижоди лирика, ҳажвиёт ва достонлардан иборат. Собир Абдулла аруз вазнига карши кураш ва умумий бадиий ижодни мафкуралаштириш жараёни кечган бир даврда ўзбек адабиети классикларининг бой поетик анъаналарини давом эттириб, мумтоз адабиётимиз билан замонавий адабиёт ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаган. Собир Абдулла воқеликда рўй берган воқеа ва ҳодисаларни ифодалашда аруз вазни имкониятларидан самарали фойдаланган, айниқса, ғазал жанрида кишиларга завқшавқ бағишлайдиган, улардаги эзгулик ва нафосат туйғуларига руҳий озиқ берадиган кўплаб асарлар ёзган. Унинг бастакорлар томонидан куйга солинган энг яхши газаллари ўзбек қўшиқчилик санъатининг равнақига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.Собир Абдулла айни пайтда ҳажвий шеърлар ҳам ёзган. Лироепик жанрларда ҳам самарали ижод қилган («Манёвр», 1931; «Ўртоқ Ёқубова», 1934; «Катта Фарғона канали» тона Полвон ўғли», 1940; «Гул ва санам», 1957; «Қуралай кўз бир келинчак», 1958; «Тун ва тонг», 1971, достонлар).Собир Абдулланинг ўзбек адабиёти тараққиётига қўшган катта ҳиссаси унинг драмаларидир. «Мухбирга ҳужум» дастлабки песаси 1927 йили Қўқон драма труппаси томонидан саҳнага қўйилган. Шундан сўнг Собир Абдулла «Боғбон қиз» (1926, достон асосида), «Бўстон» (1937) бир пардали песаси ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» (1939) песаларини ёзди. 1940 йилда илк бор саҳна юзини кўрган ва ҳанузга қадар ўзбек мусиқий театрлари репертуарларини безаб келаётган «Тоҳир ва Зуҳра» асари Собир Абдулла ижодининг гултожидир. Собир Абдулла драмаси билан Тўхтатсин Жалиловнинг мусиқаси ўзаро уйғунлашган ҳолда севги ва муҳаббат ҳақидаги Шарқ афсонасининг «Ромео ва Жулетта», «Лайли ва Мажнун» цингари жаҳон адабиётининг машҳур ишқий асарлари даражасига яқинлашишига имконият яратди. Собир Абдулланинг ушбу асари асосида «Тоҳир ва Зуҳра» кинофилми (режиссёр Н. Ғаниев) ва опера спектакли (композиторлар Т. Жалилов ва Б. Бровтсин) ҳам яратилган.Собир Абдулла уруш йилларида ҳамкорликда «Қўчқор Турдиев» (1941), «Даврон ота» (1942), «Ўзбекистон қиличи» (1943), урушдан кейинги йилларда эса замонавий ҳамда тарихий-афсонавий мавзуларда «Алпомиш», «Гул ва Наврўз», «Истеъдод», «Менинг жаннатим», «Ҳижрон ва виждон» цингари песаларни ҳам ёзди. Бу асарларнинг аксари пойтахт ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.Собир Абдулланинг адабий меросида насрий асарлар ҳам салмоқли ўринни эгаллайди. Унинг 1931 йилда нашр этилган «Навбаҳор» тўпламидан шеърлар билан бирга даврнинг долзарб мавзуларида ёзилган ҳикоялар ҳам урин олган. Собир Абдулла насрий жанрлардаги изланишларини давом эттириб, «Улфат» (1939), «Соялар» (1963) ҳикоялар тўпламларини эълон қилди. Кичик наср жанрларида эришилган тажриба ёзувчининг «Мавлоно Муқимий» романи (1965) устида олиб борган ижодий ишида, айниқса, қўл келди. Собир Абдулла Муқимий ва унинг замондошларини кўрган кишилар хотиралари асосида романда шоир ҳаёти ва у яшаган тарихий давр манзараларини ҳаққоний акс эттирди. Кейинчалик Собир Абдулла тарихий ўтмиш мавзуида ёзилган «Беш саргузашт» қиссасини (1971), Ҳамза, Ғ. Ғулом, А. Умарий, М. Узоқов каби адабиёт ва санъат намояндаларига бағишланган хотираларини ёзди.Собир Абдулла «Тоҳир ва Зуҳра», «Майсаранинг иши» опералари либреттосининг ҳам муаллифларидан бири.Қўқон ва Тошкентдаги бир неча кўча, мактаб ва кутубхонага шоир номи берилган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Бир замонлар шаҳарнинг чеккароқ маҳалласида яшовчи боғдор Мустафоқул исмли мулла киши ёши қайтгандан кейин бирданига ўзини шоир эълон қилиб, Ҳангомий тахаллуси билан пойма-пой ғазаллар тўқий бошлади.Боғда кетмон чопиб ёки токни хомток қилиб турганда илҳом келиб қолар, кетмонни у ёққа, ток давоми…
Оқ пошшо замонида, шаҳарларнинг биринда Парпихўжа номли киши бир катта маҳалланинг эллик бошиси бўлиб, узоқ йил давр сурди, бошқа эллик бошилар кўпинча унинг маслаҳати билан иш қилар эдилар, у доим шаҳар бойларининг тўйларида бел боғлаб хизмат қилиб, дастурхончилик «фазилати» билан давоми…
Ҳоким ўзи туғилиб ўсган қишлоқдан отлиқ сипоҳлари билан ўтиб бора туриб, таъзимга эгилган деҳқонлар орасида ёшлигида, йигитлик даврларида бирга бўлган оғайнисини кўрди ва уни ёнига чақириб, ҳол-аҳволини суриштирди:— Ҳолинг қалай, қийналганинг йўқми?— Ҳолимни кўриб турибсан, тўн минг ямоқ, меҳнатга тоқатим давоми…