Сарвар Тўраев. Кеч бўлганда (ҳикоя)

Ўшанда ҳам нофармон тонглар худди шундай отарди, миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишга мажбур қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзодга тонг давоми…

Сарвар Тўраев. Зарчопон (ҳикоя)

Ўғлим, билдим, ҳақиқат Қаҳрдан қотиб ётар. Шамол бўлиб ҳайқирган, Бир кун уни уйғотар. Қутлибека – Тунлари ғўдайган бу чўққилардан пастга қишлоғу шаҳарларга қарасам, кўнглим бузилиблар кетади… Барот кенгликларни ишғол қилган уйлар чироқларининг жимир-жимиридан қочиб, уларга терс қараб яна ёнбошлади. У давоми…

Сарвар Тўраев. Қишнинг сўнгги оқшоми (ҳикоя)

Феврал ёлғондакам қовоғин уйди. Қолгиси келяпти, лекин илож йўқ.Шодмонқул Салом Азизим, ойдин тунда тоғ қоясида қолиб кетган кишининг танидан қорнинг изғиринли совуқлари ўтиблар кетганида кўкдаги ойнинг ёғдусига исинганини кўрмагандирсиз-у, бироқ ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз… Кечаси сутдек ёруғ эди ўшанда. Воҳанинг у давоми…

Сарвар Тўраев. Турналардан пастда, ой билан тенг (ҳикоя)

Сен-боғлар қўйнида қийналган шамол,Сенга йўл бермайди шохлар чалкашиб…Усмон Азим Қоровултепалардан бирин-кетин тутун кўкка ўрлай бошлади.Сўнгги кунларда қўним нималигини билмай, борган сари юртнинг жанубий шарқий томони сари бетиним чекинишда давом этаётган калтатойлар яна шайлаб қўйилган кўч-кўронини от-уловларга ортиб қўзғалди. Қароргоҳдан бир давоми…

Сарвар Тўраев. Ой юзидаги аёл (ҳикоя)

Адирлар қуршовида жойлашган бу дўппидеккина қишлокда тунлари ой қирлар устидан чиқиб келар ва борлиқни ёритарди. Ой нурида қишлоқ уйлари яширинмачоқ ўйнаётган болалар сайлини эслатади. Мен эса муштдеккина бола, даврадагиларнинг баъзилари чордана қуриб, баъзи бирлари ёнбошлаганча мириқиб қилаётган суҳбатига қулоқ осаман. давоми…

Сарвар Тўраев. Карвонқуш (ҳикоя)

Саҳронинг бепоён кенгликларида йилнинг уч ойини айтмаса, ташқи дунёдан буткул узилган элатлар яшарди.Йирик-йирик тижорат марказлари томон йўлга чиққан карвонлар баъзан бу овуллар ҳақидаги узуқ-юлуқ афсонанамо гапларга бўлган қизиқишлари туфайли шу томонларга йўл солишарди.Карвонни иззат-икром билан кутиб олишгач, аввалига овул улуғи давоми…


Мақолалар мундарижаси