Самар Нуров. Олисдаги юлдузлар (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Самар Нуров 1934 йилда Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилди. 1956 йилда Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлагач, “Қашқадарё ҳақиқати” вилоят газетасида, Қашқадарё вилоят радиосида, “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида, “Гулистон” журналида хизмат қилди. Кўп йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилоят бўлимининг масъул котиби бўлиб ишлади. Самар Нуров “Олисдаги юлдузлар”, “Бодом гули”, “Чақмоқ”, “Раис” каби кўпгина қиссалар ва ҳикоялар муаллифидир. У Орол денгизи, ўзбек чорвадорлари ҳаётидаги муаммоларга доир бир қатор очерклар яратган тажрибали публицист ҳамдир.Самар Нуровнинг “Дурдона”, “Сени севаман, ҳаёт!”, “Бир уй қувонч”, “Олтин водий”, “Беда ҳиди” каби ўнга яқин насрий китоблари чоп этилган. Бу китоблар ўзбек насри ривожида мустаҳкам ўрин тутувчи асарлар бўлиб қолди.Адибнинг “Қарши хони” деб номланган тарихий мавзудаги янги асари нашрга тайёрланиб, унинг айрим боблари матбуот саҳифаларида эълон ҳам қилинганди. Самар Нуровнинг адабиётимиз ва халқимизга сидқидилдан хизматлари муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонига сазовор бўлди.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.