Саидвафо Бобоев. Тақдир ўйини (ҳикоя)

Ўшанда 1980 йилнинг рутубатли кузи эди. Бу кунларни машҳур ёзувчининг таъбири билан тавсифласак:”…Куз шу қадар ғамгин эдики, беихтиёр кишининг йиғлагиси келарди”. Лекин бу ғамгинликни ҳар қандай кас ҳам ҳис қилавермасди. Улуғ меъмор беш қўлни баравар қилиб яратмаганидек, кўнгиллар ҳам турлича-да. давоми…

Саидвафо Бобоев. Халоскор хабар (ҳикоя)

Мен айтиб бермоқчи бўлган бу воқеа собиқ шўролар даврида юз берганди. Полкимиз Байкал ортидаги кичик бир шаҳарчада жойлашганди. Зобитлар турли миллат вакилларидан иборат бўлган аскарларга нафрат ва алам билан муомала қиларди. Миллатлар ўртасида турли низолар қўзғаш, аскарларни бир-бирларига қарши қайраш давоми…

Саидвафо Бобоев. Чол ўлмайдиган бўлди (ҳикоя)

Пасурхилик Саттор бобо бир кам саксонга кирди. Бир ҳафтача бурун Раҳмон даллолнинг маъракасидан чиқдию ўзини нохуш ҳис қилди. Биқинини ушлаб, “вой, юрагим”, деди. Ўғиллари дарров парвона бўлишди. Пешинга яқин машинага ўтирғизиб туман марказидаги касалхонага олиб кетишди. Сўнгги хабарларга қараганда, қариянинг давоми…

Саидвафо Бобоев. Қора тундан қўрқма (қисса)

Қир этагида ястаниб ётган Пасурхи қишлоғи аста-секин шом қоронғулигига бурканиб бормоқда. Подадан қайтаётган мол-ҳол, қўзиларларнинг маъраши, мўъраши авжида. Туёқлар остидан кўтарилган чанг-тўзон қишлоқ узра кирчил пардадай ёйилган.Абдумурод қорамтир тусга кирган осмон тоқига умидвор-умидвор кўз ташлади. Лекин излаганини тополмай ҳафсаласи пир давоми…

Саидвафо Бобоев. Ҳақиқат синиқлари (туркум)

ОДАМ БИЛАН ДАРАХТ Ўшанда у жажжигина бола эди. Отаси кичкинагина қайрағоч ниҳолини келтириб, унга хитоб қилди:– Ҳозир бу ниҳолни биргалашиб экамиз, ўғлим.Отаси ниҳолни ўтқазаётганда у катта одамларга хос жиддийлик билан кўчатни ушлаб турган эди. Отаси баландлиги ўғлининг бўйи билан баробар давоми…

Саидвафо Бобоев. Олатўнлик (ҳикоя)

Холматнинг юрагига ғулғула тушди. У новча бўй, сочлари ўсиқ, чармкамзул кийган йигитнинг анчадан бери кузатиб турганини пайқаб қолган эди.“Пулга эҳтиёт бўлиш керак, пулга”, — хаёлидан ўтказди Холмат лаш-лушларини апил-тапил йиғиштираркан. Унинг пишиқ матодан тикилган халтаси пулга тўла. Нақд тўрт юз давоми…


Мақолалар мундарижаси