Саид Аҳмад. Учинчи минора (ҳикоя)

Гап-гаштакларда, тўю томошаларда Жуман бобо ҳамиша битта гапни такрорлайди:
—    Мени шоширманглар, невара-чевараларимни нариги минг йилликка ўтқазиб қўяй, ана ундан кейин хайдамасанглар ҳам ўзим кетаман. Мен тенгилар кетиб бўлди. Куним сен мишиқиларга қолиб ўтирипти. Сенлар нимани кўрибсанлар, бошларингдан қандоқ савдолар ўтиптики, мен билан гаплашасанлар. Бу йил кузда, худо хоҳласа, тўқсон олтидан ҳатлаб ўтаман. Ҳисобчи бўлсанг, бир чўтга уриб кўр. Ҳар ўттиз йилга бир йилдан қўш, она қорнидалигимга ҳам битта тош ташла. Қанча бўпти? Баракалла, роппа-роса юз бўпти.
Даврада ўтирган ветврач Козимбой ёнидаги кишига, бармоғини чаккасига тираб, пармага ўхшатиб бураб кўрсатди. Жуман бобо буни пайқаб қолди.
Козимбой гапни чалғитмоқчи бўлди.
—    Ўн тўққизинчи асрнинг тўрт йилини кўрипсиз, йигирманчи асрнинг тўқсон икки йилини кўряпсиз. Бо, яна йигирма биринчи асрни ҳам кўрмоқчимисиз? Иби, инсоф қане.
—    Кўраман, — деди Жуман бобо. — Аммо сен кўрмайсан. Моллар орасида юриб молфаҳм бўлиб кетгансан. Одам боласининг кўнглида нима бор, билмай ўлиб кетасан. Шу ичишинг, шу чекишинг бўлса ёшимнинг иккидан бирига ҳам етмолмайсан. Мард бўлсанг, тур ўрнингдан. Минораи Калонга дам олмай чиқишга баҳс бойлашамиз.
—    Бухорога бориб нима қиласизлар, ана, Вобкентнинг минораси кўриниб турипти. Шунга чиқа қолинглар, — дейишди даврадагилар кулишиб.
Жуман бобо гаарт ўрнидан турди. Уни калака қилмоқчи бўлган Козимбой турмади. Ҳазиллагадим, ҳазил қилдим, деб қўлини кўксига қўйиб, узр сўраган бўлди.
Чол қайтиб ўтирмади. Эшик томон юраркан, орқасига ўгирилди. Военком билан қўлга тушиб қолган келин аянгга ҳазил қил, аҳмоқ, дедию, чиқиб кетди.
Унинг дили оғриган эди. Шундай пайтларда дилини ёрадиган биттагина Мутаваккил деган жўраси бўлар эди. У ҳам кетди. Энди қаёққа боради. Кимга дардини тўкиб соладй.
У жимжит кўчадан бораркан, қадами секинлашди. Илгари бунақа имиллаб юрмасди. Дўстининг ўлимидан кейин чўкиб қолди. Юрганда астарсиз чопонининг этаги икки ёнида қанотга ўхшаб пирпирарди. Соқоли тўзғиб, гоҳ ўнг, гох чап елкасини сийпаларди.
Жуман бобо битта-битта қадам ташлаб бораркан, кўп нарсаларни ўйлади. У яшаган умридан хижолатлик эмасди. Аммо бояги гап юрак-бағрини ўртаб юборди. Одамларга малол келмасидан бу дунёдан тезроқ кетиш керакка ўхшайди, деган гап хаёлидан ўтди. Қандоқ қилсин, дунёга қачон келишинг, қачон кетишинг ихтиёрингда эмас экан.
Жуман бобони Бухоронинг учинчи минораси деб аташарди. Биринчиси минг йил умр кўрган Минораи Калон, иккинчиси, ундан салгина ёш Вобкент минораси, учинчиси шофирконлик шу Жуман бобо эди.
У остона ҳатлаб ҳовлига кириши билан илгаригидек баланд овоз билан эмас, шикаста бир товушда, Истамбой, деб хотинини чақирди.
Қўлида элак билан Мўмина момо чиқди. У елкасига тушиб қолган рўмолини шошиб, бошига ташлади.
—    Жой килиб бер, ётаман, — деди Жуман бобо.
—    Завол пайтига-я, бо сизга нима бўлди, Истамбой,тобингиз қочдими?
Эр-хотин бир-бирларини тўнғич ўғилларининг номи билан чақиришарди. Истамбой ўн тўрт сшида оламдан ўтган. Аммо номи ота-она хотирасида бир умр қолиб кетганди.
Мўмина момо элакни қозиққа илиб уйга кирди. Эрига, овқат сйсизми, деди. Чол жавоб қилмагандаи кейин, чирокни ўчириб, чиқиб кетди.
Жуман бобони хаёл хали у ёққа, хали бу ёққа бошларди. Алла-паллагача тўлғониб, ухлолмади. Нариги айвонда мультфильм кўраётган невараларнинг овозларига қулок солиб стди.
Мўмина момо деразадан қаради.
—    Истамбой, турмайсизми, шом бўлди. Обдастага об таҳорат қуйиб қўйдим.
Чол ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб келди. Жойнамоз пойига чўккалади. Узоқ намоз ўқиди. Ўқиб бўлиб хам ўрнидан турмади. Хотини Мўминага, етти ўғлига, кудаларига, невараларига худодан умр тилади. Ўрнидан туриб ҳовли айланди. Ўғилларига атаб қурилган пешайвонли уйлар олдида бир-бир тўхтади. Невараларининг шовқинига қулоқ тутди. Чехраси ёришгандек бўлди. Қўйхонага кириб чироқни ёқди. Беш кун один туғилган икки қўзичоқнн кўтариб эркалатди. Совлиқ безовталаниб пишқирди. Чол уни хам силади. Уларга сув берди, хатпак татилади. Уйга кириб ечиниб ётди. Зум ўтмай, кўзп уйқуга кетди.
Тушига отаси киршгги. Ариқ бўиида туриб унн имлаб чақирармиш. Орқасида турган онаси, келма, келма деб, ишора қилармиш. Туш айланиб, боя отаси турган жойда Мутаваккил пайдо бўпти. У хам имлаб чақирармиш. Ана ундан кейин Истамбой пайдо бўпти. Ота, сизни соғиндим, қачон келасиз, деб сўрармиш. Жуман бобо, яқинда бораман, демоқчи бўлиб оғиз жуфтлармиш, аммо овози чиқмасмиш. Бир нима даранглаб, уйғотиб юборди. Очиқ қолган деразадан кирган мушук патнисни тушиб юборган экан.
Тонг ёришиб келарди. Сўфининг бомдод намозига чакириб, оллоҳу акбар, оллоҳу акбар, деган говуши эшитилди.
Жуман бобо кўнгил хиралик билан таҳорат олиб масжидга чиқиб кетди. Ҳеч ким билан гаплашмади. Намозни ўқиб оркасига қайтди. «Нима бўлди, отам чакиряпти, Мутаваккил ҳам, Истамбой хам чақиряити. Улганлар куни битган кишини чақиради. Нима, куним битдимикин?»
Ноиуштада эр-хотин бир-бирига гапирмай, жимгина ширчой ичишарди.
Жуман бобо бўшаган косаларни олиб кетаётган Мўминага ўтир, Истамбой, гапим бор, деб қайта ўтқазди.
—    Меига қара, хотип, бу дунёда ишим битганга ўхшайди. Тадоригингни кўриб қўйсанг бўлармиди. Ниманг бор, ниманг йўқ, қараб қўй.
Мўмина момо эридан биротт марта бунақа гап эшитмаганди. Чол ўлимдан оғиз очмасди. Нима бўлди?
—    Эсингизни еб кўйибсиз, Истамбой, нафасингизни иссиқ қилинг, яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришта
омин, дейди.
Чол салмоқлаб гап бошлади:
—    Э, хотин, ўлмайдиган одам борми? Худонинг инояти билан шунча йил яшадим. Гапимни бўлма! Яхши-ёмон гапирган бўлсам, кўнглингдан чиқариб юбор. Тўққиз бача туғиб бердинг, минг раҳмат. Бир марта чертмадим. Оғзимдан ножўя гап чиқмади. Нимайики орзу қилган бўлсам, ҳаммасига етдим. Бировни дилини оғритмадим, бировни маҳрамига кўз ташламадим. Худонинг даргоҳига пок имон билан бораман.
Кампир ўйланиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, бир-икки марта оғиз жуфтлади. Айтолмади. Чол буни сезиб турарди.
—    Кандоқ гап айтмоқчисан? Тортинма, айт. Гуноҳим бўлса, тавба қилай…
Мўмина момо эрига узоқ қараб турди. Кейин журъатсизлик билан гап бошлади:
—    Айт, дедингиз, айтай. Гуноҳингиз бор, Истамбой. Худо кечирмайдиган гуноҳингиз бор.
Чол қошларини кериб унга қаради. Манглай ажинлари қават-қават бўлиб кетди. «Наҳот худо кечирмайдиган гуноҳ қилгаи бўлсам. Бу кампир нима деб алжияпти». Шу ўтиришида чолпинг хаёли дуиёии икки айланиб келди. Яшаб ўтқазган тўқсон олти йилни бир-бир элакдан ўтказди. Олти ёшидан сурув кетида чанг ютиб, чўл ксзди. Кирчиллаган қиш чилласида, офтоб олов пуркаган саратонда қўйлар билан бирга ётиб, бирга турди. Отарида туғиладигат1 қўзилар орасида ақлни лол қолдирадиган «Антиқа», «Сур», «Шероз» териларини бошқа чўнонларга ўхшаб бекитмади. Совхозга топширди.
Кампир умрида бириичи марта эрининг кўзига тик қаради:
—    Сиз тўққиз бача кўриб… худодан тилаб-тилаб олган биттайи-битта қизингиз билан юз кўрмас бўлдингиз. Бу гуноҳ эмасми? Ҳасан-Ҳусан ттевараларингиз бу йил саккизга киради. Бирои марта бориб кўрдингизми? Бача бечорлар Шофирконда герой бобомиз бор, деб махтаниб юришармиш.
Мўмина момо тўққиз йилдирки, эрини инсофга келтиролмасди. Ҳозир мавриди келиб ичидаги дардларини тўкиб солди:
—    Қизингиз ғар бўлмапти, ўғри бўлмапти, Ҳамробойиинг духтарига ўхшаб ўқишдан қорнини дўппайтириб келмапти…
Жуман бобо икки тиззасига шапиллатиб уриб, ўрнидан туриб кетди.
Бундан тўккиз йил муқаддам Жуман бобо тўшакка ётиб қолган тенгдош дўсти уста Мутаваккилни кўргани борди. Унинг икки оёғи пгол бўлиб, кўчага чиқолмай қолганди. Киевда ўқийдиган ўғли почтадан аравача юборипти. У борганда аравачада юригани машқ қилаётган экан. Жуман бобо аравачани тортиб гузарга олиб чикди. Иккови чойни эрмак қилиб, ўтган-кетганлардан гаплашиб ўтиришди. Тенгдош бўйинса дўстларини эслашди.
Бирин-кетин ҳаммаси кетиб бўлган. Бу «одам тўймас» дунёда тенгқурлардан икковипша шўппайиб колишипти.
—    Жуманбой жўрам. – деди Мутаваккил. — Сен  билан адашмасам. саксон етти йплдан бсри жўрачилик қиламан. Орамизга бирон марта бўлсин совуқчилик тушмади. Гинахонлик қиладиган бирон гап айтишмадик. Бизку, кетамиз, аммо орқамизда қоладиган бачаларимиз бир-биридан узоқлашиб кетишмасмикин? Шундоқ бўлмасин десанг, кел, қудачилик қилайлик. Қизинг Истатнисони келин қилай. Ўғлим Луқмонбой 6у йил ўқишни тугатиб келади. Тўй қилайлик.
Мутаваккилнинг ўғли эс-ҳушли йигит бўлганди. Куёвинг борми, десанг, бор дегулик.
—    Э, дўстим ўнта қизим бўлса, ўптасини ҳам қўлингга топшираман. Истатнисо таътилга келсин, қўл-оёғини боғлаб остонангга ташлаб кетганим бўлсин.
Икки қуда обдон эзилиб ганлашишди. Тўй режасини ҳам тузиб қўйишди. Кечга томон Жуман бобо арава тортиб Мутаваккилни уйига элтиб кўйди.
Мутаваккил шу кўчага чиққанча қайтиб чиқмади. Ётиб қолди. Дўхтирлар Бухоро шифохонасига олиб кетишди. Икки оёғи қорасон бўлган экан, кесмаса, айниган қон тананинг бошқа томонларига хам ўтиб кетиши мумкин экан, кесишди. Тўрт кундан кейин олдига одам қўйпшди. Жуман бобо борганда у кўкка бокиб қимирламай ётарди. Кўзини аранг очиб уига каради. Нимадир демоқчи бўлди, айтолмади. Лаби сал-пал қимирлагандек бўлди.
Орадан бир ҳафта ўтиб уни тупрокка қўйишди.
Мутаваккил у билан бирга узок ттўл босган жўраларининг энг сўнггиси эди. Эиди бу ёруғ жаҳонда Жуман бобонинг бир ўзи колди.
Бу орада қизи Истатнисо дўхтирлик ўқишини тугатиб, қайтиб келмади. Бирга ўқиган тошкентлик йигит билан дон олишиб қопти. Ота-оналарини, ака-укаларини янгаларини тўйга айтиб телеграмма юборипти. Жуман бобо ҳеч кимни тўйга юбормади. Бундай қизим йўқ. Уни танимайман, деди. Мўмина момо йиғлади, ялиниб ёлворди, бўлмади.
Чол эса эрта саҳардан чиқиб кетганича Жилвон чўлларида тентираб кунини ксч киларди. Баъзан Вардонзе қалъасига бориб вайроналар устида кун ботишга караб ўтирарди. Чўғдек қизариб ботаётган қуёш унинг дардларини ҳам оловли баркашига солиб ботаётгандек бўларди.
Бухорои шарифга тенгдош бу қалъани Вардон худотлар давлати тиклаган. Бунда кимлар бўлмади, нималар бўлмади? У Қутайбани ҳам, элакчи Торобийни ҳам, жомакор сафидлар етакчиси Муқаннани ҳам, мўрмалаҳдек ёпирилган Чингизхон лашкарларини ҳам, тўп, замбараклар судраб келган шафқатсиз Фрунзени ҳам ва ниҳоят қишлоқма-қишлоқ юриб одам отган Куйбишевни хам кўрган.
Чол ҳар гал Вардонзега келганда шаштидан тушар, 6у қалъа олдида инсон умри бир оний эканига иқрор бўлар, тани совиб, фикри тиниқлашиб уйига қайтарди.
Мутаваккилнинг ташлаб кетганига, Истатнисонинг Тошкентда қолиб кетганига ҳам тўққиз йил бўлди. Дунёнинг тўхтатиб бўлмас таншишларию янгидан янги жумбоқлари эскисининг устига кул тортади. Аста-секин хиралашиб, хотира деб аталмиш гўшанинг бир пучмоғида кўмилиб кетади. Аммо Жуман бобо Мутаваккилни унутолмасди. Ҳар жума намоздан кейин қабристонга бориб, гўри тепасида қуръон тиловат қилар, ваъдасида туролмаган дўстингни кечир, деб пичирларди.
Бугун негадир ҳаммаёқ жимжит. Ҳар куни эрталаб отасига салом бериб ишга кетадиган ўғиллари кун пешиндан оғдики, кўринишмайди. Келинлар бурчак-бурчакда пичирлашади. Мўмипа бугун сигирни ҳам соғмаяпти. Маъраб, ҳовлиии бошига кўтараман дейди. Товуқлар донсиз қолган. Пима бўлди? Тинчликми?
Кўча йўлагидан ҳассага таяниб учта оқсоқол кирди. Мўмина уларни ичкарига бошлади. Жуман бобо пойгакда тиз чўкиб, уларнинг оғзига тикилди. Чоллар гапни нимадан бошлашларини билмай, сен айт, сен айт, дегандек бир-бирларига қарашарди. Улар аввал об-ҳаводан, кейин 6у йил кузнинг яхши келганидан, ҳукумат СЖКни таъқиқлаб, зап иш қилганидан гапиришди.
Жуман бобонинг тоқати тоқ:
—    Чайналмасдан ганираверинглар, нима бўлди? —деди ташвишли бир оҳангда.
Чоллардан бири унга эмас, жўмрагидан ҳовур чиқаётган чойнакка қараб гап бошлади:
—    Сизга худо сабр-тоқат берсин. Қандоқ қиласиз. Дунёнинг ишлари шу экан. Бир келмоқнинг бир кетмоғи ҳам бор, дейдилар. Истатнисо омонатини топширипти.
Жуман бобонинг боши эгилди, бели букилиб, букилиб, охири соқоллари тиззасини қордек босди.
Бутун олам бирдан сукутда колгандек, жимжит. Шундай жимлик чўкдики, бандидан узилган баргшшг ерга қўнгани хам эшитилди. Жуман бобонинг баданидаги хар бир мўй оғир занжир бўлиб уни пастга тортарди…
Бундан бир йил олдин Истатнисо билан Раҳмонжонни харбий комиссариат чақириб, дўхтирлар  етишмаяпти, деб уларни Афғонистонга жўнатган эди. Бу гапдан фақат Жуман бобонинг тўнғич ўғлигина хабардор эди.
Буни на онасига, на отасига билдирган. У ойда бир марта Тошкентга бориб, жиянларидан хабар олиб турарди.
Бугун эрталаб Тошкснтга иккита тунука тобут кслди. Бирида Истатнисонинг, яна бирида Рахмонжоннинг жасади бор эди. Жуман бобошшг икки ўғли шитоб билан Тошкентга жўнаб кетишди. Қудалар маслахат билан икковига ёнма-ён гўр қазитмоқчи бўлиб туришган экан. Истатнисонинг акалари бунга кўнишмади. Синглимизни туғилган юртига дафн қиламиз, дедилар. Маслаҳат билан Рахмонжон Тошкентда, Истатнисо Шофирконда дафн қилинадиган бўлди. Бугун пешин намозида Рахмонжонга жаноза ўқилди. Дуои фотихадан кейин Истатнисонинг тобути солинган автобус Бухоро томонга йўл олди…
… Чоллар юзларига фотиҳа тортиб, ўринларидан туришди. Жуман бобо харчанд уринса хам ўрнидан туролмади. Икки киши қўлтиғидан олиб турғазиб кўйди.
Кўп яшаган, кўпни кўрган, бахту бахтсизликларни, тўю азаларни кўрган Жуман бобо шу топда ўзини эплолмай мувозанатини йўқотган эди.
Ҳовли одамга тўлиб кетган. Қуда-кудағайлар, қариндош-уруғлар, хамқишлоклар кўча эшиги олдида жимгина ер чизиб ўтиришарди. Ичкаридан хотин-халажнинг айтиб йиғлаши эшитилди. Оқсоколлардан бири ҳовлига кириб, хой, тобут эшикдан чиқмай, йиғлаб бўлмайди, деб уларни тинчитиб чикди. Барибир Мўмина белини бойлаб ҳовлининг у бошидан бу бошига юриб йиғларди.
Автобус кечаси ўн бирларда келди.
Аллакайдан пайдо бўлган военком тобутни очишга рухсат бермади.
— Тобути билан кўмилади. Ким очса жавобгарликка тортилади.
Рухсат бўлганда ҳам очиб бўлмасди. Рухланган қалин тунукани факат электр пайванд аппаратида кесиш мумкин эди.
—    Вой, мусофирликда ўққа учган болам. Темир кафан кийган болам.
Мўминанинг бу фарёди одамларнинг юрак-бағрини ўртаб юборди. Ҳамма баравар ув тортди.
Истатнисонинг Ҳасан-Ҳусан ўғиллари ҳеч қачон келмаган ҳовлида, ҳсч қачон кўрмаган одамлар орасида ҳайрон қараб турардилар. Улар гўдак эди. Бир кунда ҳам отасидан, хам онасидан ажралганини, энди етим бўлиб қолганларини ҳали билмасдилар. Уларнинг болалик онгида эртами, кечми улар қайтиб келадигандек эди. Энди бир умр ота билан онани қўмсаб яшашлари-ни, пюдлик ва аламли дамларда энг яқин хамдард кишилари бўлмаслигини идрок қилмасдилар.
Тобутни ичкари уйга олишди. Мўмина тобутни қучоқлаб фарёд урарди.
—    Болагинам, тўққиз йил дийдорингдаи бенасиб бўлганим етмасмиди. Чиқ, чиқ, бу темир кафандан. Жамалак сочларингни бир силай. Жонсиз танангни бағримга босай.
Келинлар уни суяб ташқарига олиб чиқипди. У остонада бел боғлаб турган нораста икки неварасини бағрига босиб фарёд урди.
Жуман бобо айвоп даханида кўксини хассага бериб қимирламай ўтирарди. Уиинг ўғиллари тобутни бузиб очамиз, деб болта кўтариб келишди. Военком билан икки солдат йўлларини тўсиб, болтани олиб қўйди. Бу оқшом хонадонда ҳеч ким ухламади. Жуман бобо икки етим неварасини тўнига ўраб, кўзларини юмганча қимирламай ўтирарди, ҳадеб ўзини ўзи қарғарди.
Йиғи-сиғи, дод-фарёд билан Шофиркон тонги ёришди. Офтобнинг оловли кўли Вобксит минораси пештоқини шам қилиб ёқди.
Кўча эшиги олдига қўйилган курсиларда кексалар ўтиришарди. Ёш-яланг қўл қовуштириб тик турипти. Кимдир ювилмаган, кафанланмаган мурдага жаноза лозимми, деб сўраб қолди. Масжид мутавалиси жавоб қилди:
—    Муҳорабада қурбон бўлганлар шаҳид кетадилар. Уларнинг жасадлари ҳаво билан, офтоб билан ювилади. Буни таяммум дсйдилар. Истатнисо тўппа-тўғри биҳиштга тушади. Ҳур-ғулмонларга қўгаилиб кетади.
Қабристондан қайтаётганлар орасида Жуман бобо кўринмасди. Ҳар кимнинг ўз гуноҳи ўзи билан. Балки Жуман бобо қизини кечирганда, кел, деб эшигини очганда бундай бўлмасмиди. Энди Мўминанинг бетига қандай қарайди? Ахир у нимага бундай бўлганини билади-ку! Ундан қаёққа қочиб қутулади?
У қалъа томон оғир юк орқалагандек букчайиб борарди. Неча юз йиллар олдин қулаб кстган минг йиллик дарахтларнинг тошга айланган илдизларига тирмашиб харобалар тепасига чикди. Бу жойдан бутун воха кафтда тургандек кўринарди.
Офтоб ўчяпти. Кўм-кўк осмонда сузиб юрган пахтадек юмшоқ булутлар ёнаётгандек ловулларди.
Жуман бобо икки қўлини баланд кўтариб, аллоҳга нола қилди:
—    Э, худо, мунча қаҳрингга оласан? Нега мени ўлмайдиган дардга мубтало қилдинг?! Илон-чаёнлар чакса ҳам ўлмайдиган, бўрию шоқоллар даф қилмайдиган, ўтда ёнмас, сувда чўкмас қилиб яратдинг. Ўз боласини остонадан қувган гуноҳкор бандангман. Даргоҳингга сиғиниб келдим. Омонатингни ол! Дунёга тўймаган норасталар умрини нега менга юлиб берасан? Ахир мен ёшимни яшаб бўлдим. Яшайвериб зерикиб кетдим. Ўзингдан тилаб олган ёлғиз қизим у дунёга мендан дили оғриб кетди. Бунга қандоқ чидайман? Тонгла машҳарда унга қандоқ кўринаман? Энди кетай, бу ёруғ жаҳонда бошқаларга жой бўшатай.
Кўм-кўк осмон жим. Булутлар жим. Унинг илтижоларига на кўк, на ер жавоб қиларди.
Олисда ҳарир туман ортида салкам минг йил яшаган Вобкент минораси кўриниб турарди. Гўё у:
—    Юр, узоқ асрларга яна бирга кетайлик, — деб чорлаётганга ўхшарди.
Чол қалъадан ҳорғин қайтиб келаркаи, атрофни қоронғулик пардаси ўраб, нилдек осмонда бирин-кетин юлдузлар кўз оча бошлаган эди.
1992 йил, май.