Нортўхта Қилич. Байрам (қиссалар ва ҳикоялар)

Нортўхта Қилич. Байрам: Қиссалар ва ҳикоялар — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991.

Одамзод умр бўйи ёруғ кунларга талпиниб, риёзатлар чекиб яшайди. Таажжубки, етдим деганида, бандаси ногаҳоний бир балога гирифтор бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас экан. Тўғри, сув ё ўт балоси чангалига тушиб қолганга чора йўқ. Аммо туҳмат балосига йўлиққан бечорага-чи?.. Наҳотки қутулиб қолмоғининг бирор чораси бўлмаса?!
Ҳурматли китобхон, ушбу китобни ўқиётганингизда юқоридаги кўндаланг саволга дуч келасиз. Агар жавоб тополсангиз, кўнглингизда беқиёс эрк ҳиссини туясиз. Ана ўша туйғу — ёзувчи назарда тутган байрам туйғусидир.
Нортўхта Қиличнинг мазкур тўпламига қаҳрамонлар руҳий-маънавий олами ёрқин тасвирланган, кескин воқеалар манзараси таъсирчан ва ифода йўсини янгича қиссалари ҳамда ҳикоялари саралаб киритилди. Улар ўқувчини теран мушоҳадага чорлаб, муҳим ижтимоий-фалсафий хулосалар кашф этишга ундайди.

МУНДАРИЖА

Қиссалар
Ўпқон (драматик қисса)
Тантана

Ҳикоялар
Байрам
Довон
SOS
Жумбоқ
Хавотир
Аксу садо
Муножот
Сайлов
Устун
Юк
Қор ёққан кеча
Қуюн
Севаргул
Ҳассакаш
Ошиқдара тутқунлари