Маъсума Аҳмедова. Бегим кунлар (ҳикоя)

Бугун ҳавонинг заҳри кетди.Кун илжайди.Кампир ҳассасига таяниб, аста айвонга чиқди. Ҳовли бурчидаги қайрағоч шохларида қушлар чирқиллади. Кеча ёмғир илвиллатиб кетган боғлардан ҳовур кўтарилди. Қоп-қора лайча кучук у ёндан-бу ёнга ирғиди, шалпангқулоқ бола “маҳ-маҳ”, дея кучукни олқишлади.Кампир зиналардан аста-аста туша бошлади. давоми…

Маъсума Аҳмедова. Уйга қайтиш (ҳикоя)

Дабдурустдан онасидан ташвишли хат келиб қолди. Қизиқ, яқиндагина, бундан ўн-ўн беш кун олдингина онасидан хат олган ва шу заҳоти одатдаги дуойи саломга ўн беш сўм қўшиб жўнатганди.Онаси ўша хатида одатдагидай, қишлоқдаги сўнгги янгиликлардан уни воқиф этган, яъни, Тарғил сигирнинг бу давоми…

Маъсума Аҳмедова. Оддий ҳикоя (ҳикоя)

Бу ҳикоя дунёдаги энг оддий ҳикоялардан бири бўлади. Чунки бу ҳақда — оддий одамнинг кичина бахти ҳақида жуда кўп ёзилган. Оддийлиги шундаки, бу ҳикояда айтарли арзигулик ҳодисалар ҳам рўй бермайди, фавқулодда қаҳрамонликлар ҳам кўрсатилмайди. Воқеалар бир бошдан, анъанавий тарзда ҳикоя давоми…

Маъсума Аҳмедова. Жиянимнинг ҳикояси (ҳикоя)

Бизникига мана бундай борса бўлади: бозордан тўғри кетаверасиз, кетаверасиз, қаршингиздан бир тор кўча чиқади. Ўша кўчага бурилиб, пастга қараб юрсангиз, паст кўчага тушасиз. Ундан юқорига кўтариласиз. Юқорига чиқсангиз, битта катта ёнғоқ дарахтига дуч келасиз. Шу ёнғоқдан нарига ўтсангиз, бир тепаликни давоми…

Маъсума Аҳмедова. Яхши одам (ҳикоя)

Унга, сен ҳам одаммисан, дегандек муомала қилишармиш. Бугун ўлганнинг устига тепгандай қилиб, бу гапни хотини ҳам айтиб қолди. Рост-да, иззатталабликни унга ким қўйибди. Тўғри, бугун Тоживой ҳўкиздан хафа бўлди. Хафа бўлмасин ҳамми! Ахир, кўзига бақрайиб. туриб: «Қийшиқ пиёладаги савилга ҳам давоми…

Маъсума Аҳмедова. Мажбурият (ҳикоя)

Қуёш ҳовлидаги бор нарса: кўм-кўк ишкомлару ранг-баранг гулларни оч сариқ нурга кўмиб юборди. Сўритокларнинг шапалоқдай барглари орасидан хотинининг узунчоқ, бурушиқ юзи кўринди.— Ҳов, тўхтанг! Миқ этмайсиз-а! — Хотини қўлини пахса қилиб гапираркан, у худди Мирҳайдар бригадирнинг қаршисида тургандек титраб кетди. давоми…

Маъсума Аҳмедова. Шаҳарга саёҳат (ҳикоя)

— Насиб қилса, эрта бозор куни ҳаво яхши бўлиб турса, сени шаҳарга олиб тушаман, — деди эри эрталаб этигини кияётиб.Шаҳарга! Худди шу заҳотиёқ қуёш янада чарақлаб кетди. Заррин нурлар дераза ойналарини ёриб ўтиб, аста пишиллаб ухлаб ётган ўғилчасининг дўмбоқ юзларида, давоми…

Маъсума Аҳмедова. Байрамлик (ҳикоя)

Хотини эрталаб: “Икки куннинг бирида ичиб юргунча, ана, май яқинлашяпти, болаларга жуда бўлмаса кийим-кечак олсангиз-чи”, деди. У: “Нима, болалар яланғоч қоляптими, мана, бугун оламиз-да моянани”, деб жавоб қайтарди.Кўм-кўк майса билан қопланган қияликдан югуриб тушаркан, хотинининг тепадан бақирган овози эшитилди: — давоми…

Маъсума Аҳмедова. Тақдир (ҳикоя)

Уйдан кўнгли хира бўлиб чиқди. Чорпояга суянган онаси ҳовлида уруғ бойлаган серяпроқ садарайҳонларга тикилганча деди:— Ҳа-а, бу ёз ҳам ўтди-я.Васила онасининг фикрини уқди. Онаси бу ёз ҳам бесамар ўтди, бу йил ҳам тўй қилолмадик, демоқчи. Ҳар йил шундай ўтади. Онаси давоми…

Маъсума Аҳмедова. Йўлда (ҳикоя)

Эрталабдан ҳавонинг авзойи бузилди. Осмонга қоп-қора булутлар тўпланиб, ёмғир шаррос қуйиб берди. Кечаги чарақлаган кунга ишониб йўлга чиққан Раҳбар хола шоша-пиша қўлидаги тўрвани титкилади. Қўлига йўл-йўлакай ариқ бўйидан териб олган исмалоқ, отқулоқ, ялпизлар илашиб чиқди. Хаҳ, ўлсин-а, тўрва ичидан аранг давоми…


Мақолалар мундарижаси