Мансурхўжа Хўжаев. Шермуҳаммадбек қўрбоши
Китобни юклаб олинг: Mansurxo’ja Xo’jayev. Shermuhammadbek qo’rboshi.pdf
Мансурхўжа Хўжаев 1942 йил 15 февралда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Тўлабой маҳалласида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. 1987 йилдан буён Фарғона водийси ўрмончилик бошқаруви раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Қўқон давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи лавозимларида ишлаб келмоқда. Мансурхўжа Хўжаев ижодкор ёзувчи, шоир сифатида ҳам танилган. Унинг «Шермуҳаммадбек қўрбоши», «Яшиллик салтанати», «Яшил олам тилсимоти», «Қайтар дунё», «Ўрмоннома», «Қадрнома», «Адолатга бағишланган умр», «Ер ости тилсимоти», «Айтмай дейман-у, бўлган воқеалар-да», «Инсон орзусига ҳали етмаган», «Данғара тилсимоти» каби китоблари чоп этилган. «Дўстлик» ордени ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Китобни юклаб олинг: Mansurxo’ja Xo’jayev. Shermuhammadbek qo’rboshi.pdf