Дадахон Нурийнинг илк асари — «Оқшом қўшиқлари» лирик қиссасини китобхонлар илиқ кутиб олган эди. Унинг «Бегона» деб аталган иккинчи қиссаси Абдулла Қаҳҳордай талабчан адиб диққатини ўзига тортган, унинг тавсияси билан «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган, сўнгра алоҳида китоб бўлиб босилиб чиққан.
Диққатингизга ҳавола этилаётган роман, қисса ва ҳикоялар ҳам ўйлаймизки, ўз ўқувчиларини албатта топади.