– Кейинги кунларда менга шубҳа билан қарайдиган бўпқолдингиз. Кўнглингиздагини очиқ айтаверинг, Аҳмадхон ака.
– Ниманиям гапирай? Умуман… расвосан!
– Ё тавба!
– Ҳа! Сенда менга нисбатан ҳеч қандай самимийлик йўқ.
– Ё тавба! Ё тавба!
– Биламан, тилинг бошқа, дилинг бошқа. Кўпдан бери, сал пайт топилди дегунча, мени лақиллатиб юрибсан.
– Ё тавба-а-а…
– Шунча вақт бирга бўлиб… Йўқ, бунчаликка боришингни сира кутмагандим.
– Аҳмадхон ака!..
– Гап шу – мениям, ўзингниям қийнама. Ҳали ёшсан. Фурсатни бой бермай, бахтингни бошқа жойдан ахтариб кўр.
Маратвой бошлиғига шалвираб боқди: «Мана, ўринбосарликкаям сув кетди…»
1978 йил