Абдусаттор Ҳотамов. Эшик тақиллатган ким? (ҳикоя)

Адҳам яхши лавозимда ишлайди. Хизмат машинасида юради. Обрўси баланд. Ҳузурига ўнлаб одамлар бирор масала бўйича ёрдам, маслаҳат сўраб келади. Ҳеч кимни ноумид қайтармайди.Дам олиш кунлари кўча-кўйда пиёда, қаддини баланд тутиб юришни ёқтиради. Ишдан қайтаётганида машинасидан гузарга етмаёқ тушиб қолади. Дўсту давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Туғилган кун (ҳикоя)

Равшан ишхонасида ўралашиб, қолиб кетди. Қўл телефонининг соатига қараса, еттидан ошибди. Оқ халатини ечиб, қора чарм курткасини илдам кийди. Қишнинг қисқа куни эмасми, аллақачон қоронғи тушган, қуруқ совуқ этни жунжитар, лекин симёғочларга ўрнатилган кийик кўз мисол узунчоқ лампалар атрофни чароғон давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Айғир кишнаши (ҳикоя)

Бу йигит билан тасодифан учрашиб қолдик. Географлар денгиз сатҳидан фалон километр баландликда деб таърифлашади-ку худди шундай тоғ қишлоғидан икки ўғли билан ушбу оромгоҳнинг сув ҳавзасида чўмилишга келган экан. Барваста, икки елкасига икки ўтов тиккудай алп йигит… Одам бундай кўнгил яйрайдиган давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Танҳолик (ҳикоя)

Булар қояларми? Ҳа, шундай! Бағрида лахта-лахта қорлар ялтираб ётибди. Устида қўнғир булутлар ўрлаяпти. Тош уйча пастроқда, ўтлоқми ё яйлов – ўша жойда. Теграсида арчазор кўзга ташланади. Юсуф етиб келдим деганди. Э, хом хаёл экан! Юқорига инқиллаб юргани сайин ўркач-ўркач тоғлар давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Ёмғирли кунда (ҳикоя)

Бутун бошли кафеда ёлғиз ўзим чой ичиб ўтирардим. Ташқарида ёмғир шаррос қуяр, жонсарак шамол гувилларди. Бежирим бетон бўлакчалари ётқизилган ҳовли этагидаги торгина ариқ аллақачон сувга тўлган, ортиқчаси қиялаб қаёққадир, эҳтимол, кенг кўчага шитоб билан оқиб кетарди. Ёлғон гапириб нима қилдим, давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Тоға-жиянлар (ҳикоя)

У қоровулхона йўлагидан кетаётиб бежиримгина қўл телефон топиб олди. Сиртига тилла суви югуртирилган бўлиб, ажабки, фақат учтагина тугмачаси бор эди: яшил, қизил ва яна овоз белгисини кўрсатувчи тўлқинли чизиқчалар тортилгантугмача!Қари-қартанглар, кўзи ожизлар учун овоз билан истаган одамини чақириб берадиган “сотка”лар давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Аммамнинг бузоғи (ҳажвия)

Кўчадан болаларнинг қийқириғи эшитилиши билан хотинимнинг пешонаси тиришди:— Уф, яна келишди.Унинг бу сўзидан дами чиқиб кетган пуфакдек бўшашиб кетдим.— Эшикни очмай қўя қоламиз. Қўнғироғини жиринглатиб, уйда эмас эканлар деб, қайтиб кетаверишади, — деди хотиним қовоғидан қор ёғиб.— Эсинг жойидами? — давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Ёввойи боғ (бадиа)

Шу ҳақда ўйладиму шохлари айқаш-уйқаш ёввойи олма, бандлари сертикан, қип-қизил наъматак, эгри-бугри толу гўштидан кўра данаги катта ўриккача кўзимга кўриниб кетди. Тавба, ҳатто сим-сим ёғаётган ёмғирнинг ҳам бошқача — чучмал сувини туйгандек бўлдим. Ажабки, қаҳрамоним ҳам шу боғга мос, яъни давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Офтобли кунлар (ҳикоя)

Теплоход портга кечга яқин келиши керак эди. Содиқ чарчагани учун шаҳар айланишни хуш кўрмади. Чамадонини олди-да, ҳали вақт бўлишига қарамай портга етиб келди. Бирпас дарёни томоша қилгиси келди. Портнинг катта зали одам билан гавжум, келиб-кетаётган кемаларнинг сўнгги йўқдек эди. Бир давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Қуш уяси (ҳикоя)

Анвар ётоқхонага қадам босиб, кийимини алмаштираркан, кўнгли ғашланди. Юрагига қоронғилик бостириб кириб, жонсиздек ўзини диванга ташлади. Атрофга маъносиз боқди. Каравотнинг оёғида хотинининг селон халати тахлоғлиқ. Тўртта ёстиқ иккитадан қилиниб, каравот бошига қўйилибди. Зулайҳо ёстиқларнинг бир учини пучуқ қилиб турғизиб, устига давоми…


Мақолалар мундарижаси