Абдуқаюм Йўлдош. Осмон оғуши (қисса)
Адирда ўтлаб юрган молларга Аваз қараб турадиган бўлгач, болалар чувиллаб тепаликка кўтарилишди. Собир белига боғланган арқонни ечиб, сарғайган майсалар устига узун қилиб ташлади. Қолганлар мана шу ўзига хос старт чизиғига юмалатиб келинган трактор балонлари ичига Усмон билан Эралининг жойлашиб олишига давоми…


Абдуқаюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Тошкент Политехника институтини (ҳозирги Техника университети) битирган (1985). «Қаро кўзим. Шайх ур-раис» (1990), «Сунбуланинг илк шанбаси» (1998), «Тимсоҳнинг кўз ёшлари» (2003), «Парвоз» (2004), «Бир тун ва бир умр» (2007) каби китоблари нашр этилган.Р. Бредбери, А. Кристи, Ф. Браун, Э. Поттер ҳикояларини, Е. Березиковнинг «Буюк Темур» романини (Ҳ. Шайхов билан ҳамкорликда), П. Шермухамедовнинг «Буюк Хоразмий» романларини ўзбекчага таржима қилган.«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1999).