Абдужалол Тайпатов. Чоллар (ҳикоя)

Алишер хонасига кирибоқ дераза туйнугини очиб қўйди. Туни билан димиққан хонага тонг шабадаси ёпирилди. Компьютерни ёқиб, интернетга кирди. Сайтларга бирров кўз югуртириб, дунё ахборотлари билан танишди. Бир соатлардан сўнг йўлакда ҳамкасбларининг қадам товушлари эшитилиб, ходимлар ишга кела бошлади. Ички телефон давоми…

Абдужалол Тайпатов. Тазарру (қисса)

Ўқдек учиб бораётган мотоцикл йўл четидаги кўҳна дарахтнинг йўғон танасига зарб билан урилди. Мотор овози ўчди. «Тақ-қ» этган қаттиқ товуш тун оромини бузди. Катта йўлнинг сўл томонидаги шийпон айвонида қурбақаларнинг қуриллашига жўр бўлиб хуррак отаётган кекса қаровул бир сесканиб, бошини давоми…

Абдужалол Тайпатов. Китоб – мўъжиза (очерк)

Эски дўст Уч-тўрт йил бурун айрим сабабларга кўра, бир неча кун кайфиятим бузилди. Қон босимим кўтарилиб, тунда яхши ухлолмайдиган бўлдим. Вужудимни тушкунлик қоплади.Ўзимни чалғитиш учун улфатлар давраларига бордим. Кўнгилга яқин кишилар билан суҳбатлар қурдим. Бу нарсалар вақтинча хушнудлик бахш этиб, давоми…

Абдужалол Тайпатов. Улғайиш (ҳикоя)

Машина орқага юриб, очиқ турган дарвозадан ичкари кирди. Секинлаб бордида ҳовли тўрида одам бўйи келадиган, тирқишларига латта-путта тиқиб қўйилган ёғоч эшикка тақалиб тўхтади. Кабинадан шапкали, фуфайка кийган йўғон киши тушди. У эҳтиёткорлик билан дарвоза табақаларини бирлаштирди-да темир дастакни илдирди. Бир давоми…

Абдужалол Тайпатов. Хўрозқанд (ҳикоя)

Раҳим йўл-йўлакай бозорга кирди. Ахир байрамда болаларнинг олдига қуруқ бориб бўлмас. Ҳар гал уйга кириши билан ўғли сумкасини очиб кўради. Айниқса, кичкинаси: «Да-да, та-а-та-а?» – дейди чучук тил билан. Қолаверса, бугун байрам.Бозор ичкариси ва олдидаги дўконларнинг ҳаммаси бекиқ экан. Бир давоми…

Абдужалол Тайпатов. Истеъфодаги полковник (ҳикоя)

Бу йигит бизнинг даврамизга кейинги бир-икки йил ичида қўшилди. Юртдошлик туйғусими ёки бир вақтлари туман газетасида ишлаганини ҳисобга олибми, кимдир уни даврамизга етаклаб келди. Бунгача мен уни бир-икки бор шаҳарда шахсий “Волга”сида юрганини кўрганман ва ошналарнинг биридан “Волга”ни ким олиб давоми…

Абдужалол Тайпатов. Йўлда (ҳикоя)

Бу воқеага анча бўлди. Дам олиш кунларининг бирида “Дамас” машинамизга болаларни олиб, қишлоққа йўл олдик. Ерда қор бор эди.Қишлоқда яшайдиган кекса ота-онамизни зиёрат қилдик. Набираларини кўриб улар ғоятда хурсанд бўлишди. Эндигина туққан сигирнинг сут-қатиғидан мазза қилиб ичдик. Кейин қудамизникига ўтиб, давоми…

Абдужалол Тайпатов. Жиян (ҳикоя)

Шаҳарнинг энг катта магазинларидан бири.Тоға-жиян иккинчи қаватни айланиб юришибди. – Манави зўр экан,сизга тўғри кеп қолар? – Тоға жиянига жигар ранг камзул-шимни кўрсатди.– Ўзиям импортнийга ўхшайди. Абдимурод камзулнинг у ёқ бу ёғини ағдариб кўрди.Асл матодан тикилган, чет элники.Шунақасини анчадан бери давоми…

Абдужалол Тайпатов. Ўғил (ҳикоя)

У мактабдан кеч қайтди. Ичкари уйда уст-бошини алмаштираётган эди, момоси чақириб қолди. – Самад, ҳов Самад! – Ҳов-в! – Довушинг ўчгир, тезроқ чиқсанг-чи. Самад шоша-пиша кийиниб чиқди. – Ҳа, нима дейсиз? Ҳовлида ипини узиб кетган бузоқ ўйноқлаб юрар, кампир уни давоми…

Абдужалол Тайпатов. Оёғи ердан узилган одам (ҳикоя)

Гоҳи-гоҳида дам олиш кунлари зерикканда “дом”имиз ёнидаги чойхонага чиқиб тураман. Катта йўл ёқасидаги ариқ бўйида, баланд чинорлар тагида жойлашган бу “оромгоҳ” ҳамиша гавжум бўлади. Айниқса, ҳаво иссиқ ва дим кунлари шарқираб оқаётган ариқдаги сув тафтингни олиб, чой танангни яйратади.Чойхоначига бир давоми…


Мақолалар мундарижаси