Нодир Норматов. Буюк хазина мўъжизалари (2010)

Яқинда Сурхондарёнинг олис тоғ қишлоқларида бўлдим. Бу ерларда турли хил элат-уруғлар яшайди: қатаған, турк, қўнғирот, жуз, барлос, кенагас… хуллас, элшунос, тилшунос, шевашунослар учун турган-битгани хазина. Ана шундай жойларда қурилган мактаблару коллежларнинг янги, кўркам биноларидан дил яйрайди. Мен ўзим учун ҳали давоми…

Дамин Тўраев. Фикр тоғларидан дур қазиб (2010)

Ўтган асрнинг 50-йилларида адабиёт майдонига кириб келган Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ижоди умуминсоний, ижтимоий, ахлоқий-маънавий муаммоларни дадил кўтариб чиққани боис ўша даврдаёқ кенг эътибор қозонди. Айни шу фазилатлари туфайли ҳам ижодкорнинг кейинги йилларда чоп эттирган ўнлаб шеърий тўпламлари, мазмундор давоми…

Абдусаттор Жуманазар. Матн ва… бутун саволга яримта жавоб (2010)

“Мабдаи нур” ва “Кимё” асарлари муаммоси туфайли Бобораҳим Машраб тарихига доир бирламчи ва энг муҳим манбалардан бири сифатида “Тазкираи қаландарон” асарига эътибор қаратилганди. Тахминга кўра, у “Қиссаи Машраб” ва бошқа манбаларга нисбатан ишончлироқ далилларга сероб бўлиши керак эди. Бу асарни давоми…

Орзиқул Эргаш. Таъзим (2010)

Устоз, бу галги мактубимни сизга очиқ хат тарзида йўллашни истадим. Нега бундай қиляпман, балки, устоз ва шогирд ўртасидаги мулоқот, муносабатлар жуда ҳам хусусий бўлмагани сабабли уни кўпчилик билан баҳам кўришни истадимми, ишқилиб шундай йўл тутдим. Бундан эллик йил муқаддам, 1 давоми…

Омон Мухтор. Узайтирилган умр (2010)

У тикланиш (реанимация) бўлимида эди. Бир ҳафта бурун уйига бориб уни кўрган эдим. Лекин аҳволи оғирлашиб яна касалхонага ётқизилганини эшитгач, сабрим етмай хабар олгани бордим. Бўлим эшиги белидаги дарчани тақиллатдим. Эшик орқасида ҳамшира бир аёл кўринди. — Одил акани кўрмоқчиман, давоми…

Ўткир Раҳмат. Тиниқ туйғулар куйчиси (2010)

Матназар Абдулҳаким бугун орамизда йўқ. Кимдир: “Матназар деганлари қанақа одам эди?”, деб сўраб қолса, уни яқиндан билган, асарларини ўқиганлар: “Яхшилар ичра яхши, ҳақиқий шоир, ҳақиқий дўст, кўнгли осмонга талпиниб яшаган инсон эди”, деб жавоб қилиши аниқ. Дарҳақиқат, у осмонни севарди, давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Асар умрини бадиийлик белгилайди (2010)

Нобель мукофотига тобингиз қалай? Кейинги юз йил ичида адабиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижоди, дунёқараши, мукофотни топшириш чоғидаги маърузалари, умуман, бу нуфузли соврин атрофидаги расмий-норасмий, ошкора-пинҳона гап-сўзлардан иборат қизиқарли маълумотлар билан танишар эканман,кўнгилда баъзи мулоҳазалар ҳам давоми…

Абдулла Аъзамов. Шоир, шоҳ ва… дарвеш (2010)

Буюк тарихимизнинг олтин саҳифаларидан бирини Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ташкил қилади. Темурийлар салтанатининг анъаналарини бошқа бир ҳудуд ва муҳитда давом эттиришга муваффақ бўлган Мирзо Бобурнинг ижодий мероси кўпқиррали экани яхши маълум. Унинг ҳозиргача топилмаган мусиқа ва ҳарб ишига давоми…

Қосимжон Содиқов. Қудратулла Омонов. Илмий-танқидий матн яратиш замон талаби (2010)

Ўзбек матншунослигининг илдизи теран. Туркий тилда матн тузиш анъаналари юзага келибдики, унинг билан изма-из матн билими (матншунослик) ҳам эвига кела бошлаган; матн тузишнинг йўл-йўриқлари, принциплари ва назарий асослари ишлаб чиқилиб, фан сифатида юзага келган эди. Ўзбек матншунослиги ўзининг тарихий тараққиёти давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятга толиб, руҳониятга ошиқ (2010)

Туйғу, фикр-мушоҳада ва тасвир — буларнинг бариси Шарқ адабиётида, аввало, мазмун ва моҳиятга асосланади. Эски адабий матнлар билан танишганда сўзнинг баъзан ўнлаб маъно-мазмуни билан қизиқишга тўғри келади. Агар шундай қилинмаса, айни бир ижодкор улардан қандай мақсадларда фойдалангани ҳам, матндан матнга давоми…