Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Фақирлик нимадан ҳосил ўлур? (1914)

Жигарнинг қон томчиларин кундан-кун зиёд тараққий эттирмоқда бўлган иллатларнинг энг биринчи моддаси нимадир, деб сўрасангиз, ваҳшат, ғафлат ва жаҳолат деб жавоб олурсиз. Бу уч қиш ойлари ила тан, ақл ва кўзлари музлаб, совуқ урган дарахтлар каби мевасиз қолган ота ва давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Миллат — маърифат билан тирик

…Булар орасинда яна ўз мамлакатларида бир вақт аҳли давлат бўлуб бу ҳолларга тушув сабабли ортдурган ёр-биродарларидан тиланувға ор-номус қилуб, шаҳрингизга мусофир бўлуб, бир тарафдан, доғи давлат, бир тарафдан, ғурбати ватан, бир тарафдан, фироқи фарзаид ва аёл, падар, модар, хештабор, бу давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Қалбга билимни йулини очайлик

Ҳозирги кетиш бизим учун фано ҳолда кўринур. Келажакдаги ҳуқуқимиз, бир тарафдан, сиқиқликда, бир тарафдан, бадбахт сармоя, бир тарафдан, эсиз сайлов, бир тарафдан, халқ маишатини таъмин қилув борон бўлмаса, ҳайвонотларни заиф ҳолдаликлари бир фақир бечораларни кўзларини ёшини кўруб, етимлари бир карвон давоми…

Муҳаммад Салом. Деҳқонга эрк беринг (1989)

Эллик центнер хирмон уйган пахтакорнинг тирикчилиги Ижарачи нима дейди? Кўплар қатори бу оиланинг ҳам аризаси инобатга ўтди — 5,9 гектар ер пудратга берилди. Бошқаларга нисбатан улар энг катта оилавий пудратни ташкил қилдилар. Шофиркон район Куйбишев номидаги колхоз шароитида икки аёлга давоми…

Ғафур Ғулом. Буюк устоз (1966)

Бугун буюк шоир ва олим, донишманд ва халқнинг энг меҳрибон дўсти улуғ Алишер Навоийнинг туғилганига 525 йил тўлди. Мана шу мўътабар кунни дўстлар доирасида нишонлаш аллақачон ажойиб традицияга айланган. Мана шундай тарихий шароитда мен сизларни, мўътабар, дўстларим, совет халқининг яна давоми…

Эркин Воҳидов. Устоз билан видолашув (1981)

Улкан, эҳтиросли шоирнинг ёниқ юраги уришдан тўхтади. Куни кеча бизнинг орамизда бўлган, дилбар суҳбати билан, тунда ёзган янги шеъри билан дилларни яйратган, ўзининг борлиги, салобати билан давраларга файз бериб турган устоз бир лаҳзада тарихга айланди қолди. Ақл бовар қилмайди, кўнгил давоми…

Абдулла Орипов. Буюк эпосга эҳтиром (1999)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг улуғ эпосимиз — “Алпомиш” достонининг катта тўйини нишонлаш тўғрисидаги тарихий қарори халқ оғзаки ижодига, буюк меросга юксак эҳтиромнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда “Алпомиш” достони аждодларимиз ижодий даҳосининг улкан бадиий ёдгорлиги сифатида жаҳон халқлари этник ижодиёти давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант — халқ мулки (1965)

Бир куни таниш бир режиссёрга эргашиб қотма ва қорача бир йигит келди. Режиссёр билан суҳбатимиз давомида бу йигит чурқ этмади, қадимги муллаваччалар сингари қўлини қовуштириб ўтирди ва режиссёр кетмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалганда менга тортиниброқ бир даста қоғоз узатиб: — Фурсатингиз давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Давр, Мафкура, Шахс (1989)

I Инсон ички дунёсининг Қалъаси бўлмиш «мен» тинимсиз шаклланиб, юксалиб, бойиб ва вазият тақозосига кўра емирилиб туради. Бундай жараёнларнинг тез ё суст кечиши кўп омилларга боғлиқ. Жамият «мен»ида шиддатли ўзгаришлар юз бераётган — бир-биридан чигал муаммолар кўндаланг бўлаётган, хилма-хил янгиликлар давоми…

Ғафур Ғулом. Суянгудай тоғларим бор (1965)

Мирмуҳсин ҳақида Шу йилнинг ўзида беш ўзбек ёзувчисининг олтмиш ёшга кирганликлари нишонланиб, юбилейлари ўтказилди. Булар — Ойбек, Уйғун, Собир Абдулла, Назир Сафаров, Фатҳуллин ўртоқлар. Шоирамиз Зулфияхоним бўлсалар эллик ёшга кирдилар, яқинда юбилейларини ўтказамиз. Орада яна озгина фурсат ўтади, саломатлик бўлса, давоми…