Турсун Бек Тўразода. Никоҳ фирибгарлари (2006)

ёхуд шифокор ёрдамида ҳур қиз бўлиб олиб, бўйдоқ йигитларга турмушга чиқаётган суюқоёқлар хусусида Ҳалигача ёдимда, бундан 25 йил муқаддам қишлоғимизда 20 ёшли бир йигит никоҳ тўйи эртаси куни ўзини осиб қўйган эди. Ўшанда бутун қишлоққа миш-миш тарқалувди: “Келинчак қиз чиқмабди”, давоми…

Бойбўта Дўстқораев. “Ўғузхон”дан бирор «из» қолганми? (2006)

Шуниси борки, инсонга умидворлик ҳисси хосдир. Мен ҳам бир адабиёт мухлиси сифатида ўтмишда яратилган, аммо турли сабаблар билан йўқолган асарларнинг «мўъжиза рўй бериб» топилиб қолишига ҳамиша умидда бўламан. «Амир Умархоннинг канизаги» романи, «Кеча ва кундуз»нинг иккинчи қисми… «Темур сағанаси», «Ўғузхон» давоми…

Ҳамидулла Акбаров. Эйзенштейнга илҳом берган Тамарахоним (2006)

Халқ артисти Тамарахоним шўх, қувноқ, тетик кайфият уйғотадиган қўшиқ, лапар, рақсларни ёқтирарди. Аслида унинг ўзини ҳам ҳамиша шундай — руҳий тетик ҳолда учратардик. Сўнгги учрашувларимизнинг бирида хаста Тамара Артемовнанинг юзларидан табассум аримади. Айтган гаплари эса ҳам кулгу уйғотди, ҳам ўйлантириб давоми…

Рустамбек Шамсутдинов, Манзура Акбарова. Сургунликда (2006)

Шимолий Қозоғистонга сургун қилинган ўзбеклар ҳақида 1930 йил 15 мартгача Ўзбекистондан 1000, Туркманистондан 200, Қирғизистондан 100 кишини қулоқлар сифатида контслагерларга олиш ОГПУга топширилади. Бу вазифа шу йилнинг 20 февралида чиқарилган қарорга асосланган эди ва у Ўзбекистон бўйича ортиғи билан (1195 давоми…

Аннамурод Жумақулиев. Тўқликнинг шўхлиги (2006)

Мен яқинда такси машинасида боратуриб, ёшгина бир ҳайдовчи йигитнинг ҳасратини эшитиб қолдим. — Омон бўлсак, келаси ҳафта тўйимиз, — деди у. — Жуда яхши. Табриклайман. Қўша қаринглар, — дедим. — Айтганингиз келсин. Лекин тўй ташвиши, элдан бурун қаритадиганга ўхшайди. Тўй давоми…

Мурод Жўра. “Ҳе… братишка, қалайсан?” (2006)

Ёки бугунги сотилаётган дафтарларнинг аҳволига назар Янги ўқув йили арафасида зарурат туфайли Тошкентга боришга тўғри келди. “Қўйлиқ” буюм бозори ташқарисидаги майдончада “Мактаб бозори” ташкил этилибди. Ғоят ақлли тадбир бўлибди. Кунига бозорга келиб кетувчи минглаб, эҳтимол ўн минглаб харидорлар мактабга борадиган давоми…

Анвар Тожиев. Сотқин ҳам ўзингдан чиққан (2006)

Ёки ғолиб Шерғозихон ва мағлуб рус армияси Шўролар даврида чиққан Ўзбек Совет Энциклопедиясида ҳам Шер­ғозихон ҳақида ҳеч гап йўқ. 13-жилдида “Шерғозихон мадрасаси”га оид мақолада, мазкур бино 1717 йили Хива хони Шерғозихоннинг Машҳадга муваффақиятли юриши шарафига қурилганлиги айтилади, холос. Бекович-Черкасский ҳақида давоми…

Тоғаймурод Шомуродов, Адҳам Ҳайитов. Самарқанднинг нафис қоғозлари (2006)

Самарқанд ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг йирик марказларидан бири эди. Айниқса, бу ерда тайёрланган нафис қоғозлар жуда машҳур бўлган. Бу ҳақда вилоят давлат архивида сақланаётган СамДУ доценти, тарих фанлари номзоди М. Абрамовнинг шахсий архивида қизиқарли маълумотларни ўқиш мумкин. Минг йиллар давоми…

Муҳиддин Мирзааҳмад. “Иккинчи қўл” (2006)

икки кило шортик, ярим кило турсик, бир кило майка, бир кило кепка… Расталарни шошилмай айланиб, ҳамёнга яраша харид қилиш кони фойда. Бунинг учун дам олиш куни айни муддао. Шундай хаёл билан йўл четида туриб, олди ўриндиғи бўш машинани кутдим. Ҳайдовчи давоми…

Тошпўлат Раҳматуллаев. Самарқанднинг ёшидан шубҳаланманг! (2006)

тарихий кашфиётлар ҳар қандай ўзгартиришлар киритиши мумкин Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллигини нишонлаш бўйича давлатимиз раҳбарининг қарори эълон қилингандан сўнг уч кун ўтиб, интернет-нашрлардан бири истеҳзоли хабар эълон қилган эди. Хабарда бундан 36 йил олдин Самарқанднинг 2500 йиллиги қайд этилганлиги, ўшанда давоми…