Ҳозирги кетиш бизим учун фано ҳолда кўринур. Келажакдаги ҳуқуқимиз, бир тарафдан, сиқиқликда, бир тарафдан, бадбахт сармоя, бир тарафдан, эсиз сайлов, бир тарафдан, халқ маишатини таъмин қилув борон бўлмаса, ҳайвонотларни заиф ҳолдаликлари бир фақир бечораларни кўзларини ёшини кўруб, етимлари бир карвон юрушни кўруб инсофга келайлик, чорасига боқайлик, сабабини олимларимиздан сўрайлик. Мундоқ ҳолларга сабаб нима? Бизларни аҳволимиз буйла бўлди. Ҳайвонларни ризқлари ҳам, бир тарафдан, қуруб турубдур. У бечоралардан бизи бойлардан нима қусур синовлар бўлдики, бизларга баробар ҳамроҳ бўлуб турубдурлар. Улар ҳам бизларга муносабатчилик қилиб турубдурлар, десак тўғри келмас. Чунки унлар башар эмас. Унларда нима гуноҳ, нима ёмонлик, нима ноинсофлик бор қабилидадурлар. Бизларни ахир нима ишимизни унлар енгил қилур, нафи зоҳир бизларга мадад еткурурлар. Бас, маълум бўлурки, бизларни феъли бадларимизни касофати бўлурмикин? Чунки унларда манманлик йўқ-да. Каттасан, кичиксан, бойсан, «Кимсан?» йўқ эди. Ҳар қаюсинлари умуман ихват яшаюрлар. Бизлар амал этмаган ишларимизни унлардан таълим олур эдук. Ажаб ишлар қилувга қайси тарафга боқсак, ўзға расм кўринур. Бизлар умидимиз шул эдики, эндиги яшамоғимиз кунба-кун ўзгаруб, фириб едик, ношаръий ишларимиз бўлса, нечукдир тайин эдурмиз. Бизларга нима… қўйилди. Қалбга билимни йўлини очайлик. Ойга, ерга сидқидил амал қилайлик.
Жаноби ҳақ ихлосиясиға умрбод экандур. Руҳонийларимиздан ушбу хитобномалар этайлук, хўрликни қатъий мунглашуб-да бу сўзларни катталарга тарғиб қилайлук, ҳамма дорил етимлар, театрлар, дорил ҳамширалар тайёрлануб турубдур, хайриялар барпо бўлуб турубдур. Бу бечора ёшлар қўлларидан келган ҳаракатлар-да эттирибдурлар. Қайси ишни қилсунлар: халққа озуқ топсунларми, чалкаш иш чорасига боқсунларми? Биз бечораларга халқдан таъна эшитсунларми, бир гуруҳ инсофга келдукми? Биздан лозим кеча-кундуз ҳаракат бўлмоқ, оғиз бирлан бўлсун, юрак қути бирлан йўл кўрубми, юрибми, бир тараф бирлан бирлик ҳаракат бўлса, ҳуқуқ қайда, озуқ қайда, ҳуқуқдан мурод, давлат саодатдир. Албатта, давлат иттифоқдадир. Маним ақлим бор, ман сўз биладургон деб хилвата… йўқдир. Ана кимни сўзи бўлса, кимни мияси бўлса, кетсун шўрои ислома очуқ хона турубдур. Юзни тескари қилуб ҳар жойда нолойиқ сўзлар сўзлаганни соя… бўлса керак…