Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Октябрь инқилоби ва маданий-маориф (1922)

Мен ўзим, биринчи ёқдан, йўқсуллиқнинг қийинчилиқлари, иккинчи ёқдан, сизнинг йўқсуллар болаларин эски ҳукумат қисинти остинда, инқилобий руҳ тарбият этув орқасинда ўрта мактаблар тарбиятин кўра олмағонимға кўра идрок ва ақлимда камчилик кўп қолгон бўлмаса, бу Октябрь [туфайли]дур. Инқилобғача йўқсул меҳнаткашлар ҳуқуқин ҳимояти учун бир мақола (болалардан чин инсон этуб етушдирорлик бир мактаб борлиғин [ҳақинда]) ўқимадим ва эшитмадим: ёхуд тарихлар саҳифасинда бўлсин, меҳнаткаш ҳуқуқи ҳимоят учун сўғишлар сафинда бир бой ё бекзода болалари иштирок этганин учратмадим, балки ҳамон икки меҳнаткашни бир-бирина қарши қўйиб қон тўкдирдилар.

Бир бекзодани қизин суйгон учун йўқсулнинг ёхуд қўл-оёқлари кунда ва занжирларда сирилиб, яғрин қонлариға қайиш, қамчилар бўялиб, ер юзининг энг даҳшатлик ёки энг йиртқичлик тўғайларина кеттирдилар. Бой оғалар, қозизодаларға ўғил-қизларин, манглай тери билан кўкартирган боғларин, ерларин берувга қаршилик келтиргани учун шариат исмидан малъун кофир этулуб сурулғон меҳнаткашлардан бошқа киши эмас, оп-очиқ бир ҳақиқатдир. Яъни ул ғаддорларнинг[1] асос мақсадлари меҳнаткашларнинг ҳақ мерослари бўлған маданий-маориф[дан] бутун-бутун адаштирмоқ эди.

Йўқ, ҳақиқат ҳеч йўғолмас, чунки меҳнат меҳнаткашларина маданий-маорифларин ғаддорлардан қўлларина олув учун иккинчи бир эҳтиёж қуроли ва тадбири меҳнат мукофот этдикки, меҳнаткашлар бирлашуб, ярим кучларин меҳнат ва ярим кучларин йўғолтқон маданий-маориф йўлина сарф этувға муваффақ бўлдилар ва буларнинг бу муваффақиятларина энг биринчи ёрдамчи бўлса, у ёлғуз соф юраклариндағи мазлумларни золимлар қўлиндин озод этмоқ, ўз ҳаққини ўз хўжасина топширмоқ эди. Бу муваффақият қўзғолиши биринчи мартаба 1871 йилда Францияда бўлди. Гарчи Францияда бўлғон мазлумлар инқилобининг муваффақияти зоҳир кўринишда мендан бошқаларга золимлар тарафинда бўлғон бўлса-да, бу кунги меҳнаткашларнинг абадий масъулиятлик бир ҳаётға мушарраф бўлғонларин ўлчаб қаролгонда, муваффақият, ҳақиқат Франция инқилобининг қурбонлари бўлғон мазлумлари ёқда, деб ҳукм этмакка ҳақлиман. Ондин сўнг 1905 йилда бу қўзғолиш даври Русияда бошланғон бўлса-да, Франция қонхўрлариндан ўрганган Николай авлодининг ва онинг ёнчилари бўлғон имомат ва руҳонийларнинг сиёсатлари остинда анча уюша олмағон меҳнаткашларнинг иккинчи маданий-маориф инқилобларида темир панжаралар ўткур қон тўкувлари орқасинда юз минглаб қурбонлар берилиб, муваққат зоҳир муваффақият истибдодчилар қўлинда қолди.

Мана бу маориф инқилобининг учинчи даври, ондин сўнг 17-йил инқилоби келиб кирган бўлса-да, мен они ҳақиқий инқилоб ҳисоб эта олмайман. Чунки ул ёлғиз меҳнаткашларни мақтови билан жонин олувчи Англиянинг, Ҳиндистон, Арабистон ва Мисрға йиллардан бери бериб келган бўёқ каби иккинчи турли бир сиёсат эди. Мана шунга тушунган Русия маданий-маориф меҳнаткашлари энг сўнгғи инқилоби абадий туфроқ устина тушаяжак Октябрь инқилобини флагин кўтарди.

Ўзининг минг асрлардан бери жабран ғаддорлар мулки саналиб келган абадий масъудият етишуви учун меҳнат тарафидан қурол меросни олиб, ўз авлодлари учун қизил маориф юртлари очиб, болаларин ўқитдирув ўз бурч ва муқаддас вазифаларидир. Чунки жумҳурият ёш бўлуви устина эли ҳукуматчиларни етарлик этуб етиштира олгани йўқ. Шунинг бу хизматларин ўтов ҳам қавм орасинда онг-билим ва инқилобий ҳисларни таратув учун лозим бўлғон қурол, киши, ўқув юртлар ва анга керак асбоб, муаллим ва ташвиқотчилар ҳозирланмоқ ҳар қавмни ўз тарафиндан қўйилғон шўъбаларнинг жариятлари ҳормай-толмай иш ортиндан юрувларина боғлиқдир. Натижада мен ўзим шул қарорға келаманки, айрим биродарларимизнинг инқилобдан бутун йироқда яшаб келувларина икки зўр моне бор. Бириси санойи нафиса жумласидан аларнинг ичиға бу кунгача қизил матбуот, қизил адабиёт ва шавқли сайёр труппалар ва митинглар бўлмовидур. Иккинчи кўпчилик ёқдан озғина бўлса четға ва ўз жумҳуриятиға яроқли бўлғон қўл ҳунарларини йўлға қўйув учун кофиративларға боғлоғон артеллар ташкил этувға аҳамият берилмағанидур. Агар қурултой вакили шу икки ишға жиддият била киришса, мен «Маданиятға бадавиятдан ваҳшият яқин» деган араб шоири каби қозоқ, қорақалпоқ биродарлари орасина оз хизматда қизил инқилоби оқа бошласа керак, дейман. Шу билан сўзимни битириб айтаман — дунёнинг энг пучмоғина золим ғаддорлар тазлиминдин қувулғон меҳнаткашларни ҳимоят этган Учунчи Байналмилал эди. Абадий масъудиятға етишуб, бутун дунё қизил меҳнаткашлари учқундиргон маданий-маорифни қўлға олди.

Мана сизға маданий-маорифнинг билимимға яраша тушундиғим ва нуқсонларима яраша сўйлий билдиғим маданий-маориф қисқача тарихи.

Энди, келинг, ҳозир қизил маданий-маорифнинг меҳнаткашларға на хизмат этажағи, на фойда кетургони ва кетиражағи ҳақина. Ҳозирғи қизил маданий-маориф бора-бора бизларни меҳнат қуроллиғидан, эски ваҳший турмуш, заҳарли одат[дан] бус-бутун қутқазиб, еримизни жаннат, авлодимизни онг ҳуру ғилмонлари этиб етишуражақ бир воситалиғина ҳар бир инқилобчининг зарра қадар ўлсун шубҳаси йўқдир. Шунинг учун ҳозирғи мактаблар бутун эски хурофотлар қувулуб, онинг ўрнина меҳнат асоси била тузилғон ўқув-ўқитув программ билан, меҳнатнинг маданий равишдағи усулда амалий ўйрануб, санъат ва маърифат иккисин бир йўлда олиб чиқув қуроллари билан тутдирилғондир. Бу меҳнат маданий-маорифнинг ўқув юртларина кирмаган меҳнаткаш болалари қолмоғон шекилли дунёдаги ҳар илми жузв, ҳар бир санъатдан қўли ишсиз ҳеч бир меҳнаткаш боласи қолмаяжақдир ҳамда ишонура оламан. Шу меҳнат қизил маданий-маориф инқилобининг қонли санжоғи остина жийналғон қизил меҳнаткашларнинг энг сўнгғи инқилоб армиясининг ғилофиндан суғурулған қиличлари бутун дунё меҳнаткашларининг авлодиға бир негиз муяссар этмагунча қайтиб ғилофина кирмаяжакдур. Чунки бунинг самаралари ҳозир Хоразмдай ҳар бир жумҳуриятда кўрила бошлагани каби Германия, Франция, Англия ва ал-ҳосил жумҳуриятлардан бошқа ҳар бир мустамлакаларга ҳам қизил маорифнинг интибох[2] даври кира бошлади.

Энди келайлик биз Хоразмға. Хоразм меҳнаткашлари орасинда қизил маориф интибоҳи таралдими? Албатта, ман мунга «ҳозир йўқ» деб жавоб бераман. Чунки мунга кўп сабаблар бор. Биринчи ёқдан, темир йўллар бўлиб, иккинчи [ёқдан] меҳнаткаш инқилобчиларнинг қатнамағони, ўз элидан меҳнаткаш инқилобчилар етишмагани, алалхусус, эски вақтлардан қатъий назар шу кунларда бўлса ҳам қатнағанлар ва ҳукуматнинг иқтисодий жиҳатлари моддий зўр монеликлар кетируб, бошқа жумҳуриятлар каби ташвиқот қурслари, митинглар, мажлислар, театрлар, кечалар, қизил чойхоналардаги саводсиз меҳнаткашларни фикрларин, сирларин тўплаяжак; ҳисларин, кўзларин очажак. Ҳозирги қизил инқилоб боруви учун энг аввалғи қурол бўлғон қизил маориф байроғи била тийиши қадар танишдирарға вақт, имкон бўлмади. Вақт, имкон берганда, ишчилар етишмади. Албатта, шундан буён марказ қўмита фирқасининг янги тутқон иқтисодий йўлларини кўз олдина кетурганда, тез арода йўлға қўйилажағи шубҳасиз, деб билдим.

Энди келайлик Хоразм, туркман, қорақалпоқ биродарларимизға. Булар тўғрисина келганда шуни айта оламан: юқорида айтуб ўтганимча, бу инқилоб меҳнат инқилоби бўлғони учун мунда шу инқилобға қаршу кишилардан бошқа ҳар бир киши миллат аюрмасина қарамасдан, шу меҳнат инқилобининг қизил маданий-маорифиға ҳақли бўлғони каби ҳар бир жумҳуриятда яшаб турган қардошлар уюшиб…

1922

[1] Ғаддор — алдамчи, хиёнатчи, золим.
[2] Интибоҳ — ғафлатдаи уйғониш.