…Булар орасинда яна ўз мамлакатларида бир вақт аҳли давлат бўлуб бу ҳолларга тушув сабабли ортдурган ёр-биродарларидан тиланувға ор-номус қилуб, шаҳрингизга мусофир бўлуб, бир тарафдан, доғи давлат, бир тарафдан, ғурбати ватан, бир тарафдан, фироқи фарзаид ва аёл, падар, модар, хештабор, бу аламлар устина мусофирлиғ мустами била яна қаршунгузда тургон мужовир[1] фақир ва етимларга қўшула олмай, сўрилуб дарвоза кунжида ўзи ёлғуз мунгғаюб, кўзи нигорон, ранги заъфарон, дийдаси устина борони ҳасратлари тўкулуб, бир тарафиндан, сизга таънали тири назарингиз, иккинчи тарафдан, мужовир гадоларнинг тиғи дашкоми била жигарлари пора-пора бўлуб ўлтурғонларида бор!
Қўлтуғида эмизиклик, орқасида уч яшар-тўрт яшар тўрт-беш нафар жужуқларини эргаштируб келган мазлума, заифа муштипарлар сизнинг қурбон ошингиздан текгон бир қисмгина томамингизи ўзи нақадар оч ўлса ҳамда нафас қисуб жужуқлари орқасина қўюб «Олинглар, етимчаларим, бебахтларим, атосизларим, бекасларим! Сизлар тўйсаларингиз — мени тўйганим. Сизлар оч қолсангиз — мени ўлганим», — деб мунғур-мунғур йиғлаб ўлтуршонлари-да бор. Фикр қилинг. Биласизми, беш-ўн йил ул қорғунгизда турғон мазлума кимни қизи эди ва қайси бойбаччанпнг аҳлияси ва маҳбубаси ва суюклиси эди ва ул маъсума ва мазлума жужуқлар кимлар қўлида даст-бадаст талош ўлуб, эркалануб табриклануб юрган эди? Фикр қилинг! Ўзингиздан ўтган воқеалар азоб ва меқнатлар шояд унутулмагандир.
Агар ароларини дуруст ахтаруб қарар бўлсангиз, бир вақтда ўзингиз била ошналик ва улфатчилик қилуб юрган бойбачча қадрдонларингиздан-да алар орасидан чиқуб қолмоғи шубҳасиздир. Мана ўзингиз бой бўлган сори кўзингиздаги пардаи ҳирс қалинлашуб кетмоқдадир.
Фақир бўлуб қолган бпродарларингиз қоршунгизда турган бўлса ҳам тоний олмайсиз, биласизми? Ғофил бўлманг!
Оҳ! …Маъсум миллат!.. Гуноҳсиз тўфони бидъатға мағруқ оташи ғафлат ва жахолат била сўзон бўлган олами инсоният! Бу на ҳасрат! Бу на зиллат! Мозийларимизни унутдик! Истиқбол эшикларини-да йўқотмакдамиз!
Бу ҳолларимизга, бойларимизга, фақир ва ятимларимизга, уламо ва улломларимизга, эркак ва хотинларимизга, ҳақиқий ва маънавий кўзимиз била қараб, бу асрорларни кўруб туруб, бу кунни бизлар қандоғ ийд ва байрам дея олурмиз! Балки аҳволимизга, бидъат ва ваҳшат афъолимизга қаралганда ийд эмас, балки умумий бир маҳшар ва мотам кунидан иборатдир.
На учун жаноби ҳақ қошида энг муқаддас ва эътибор саналган маъдани илм ва маҳзани маърифат ўлгон ҳар бир нуқс ва камчиликлардан пок ўлгон, қиёматғача боқийлиғи оят била хабар берилган динда [ислом дини эди-да]. Бизим мана у йилдан бу йилда икки бор бўладургон байрам кунида аҳоли умум ислом орасидаги фақру асорат, зиллу разолат, фисқу шарорат, бидъат ва сафоҳат, ваҳшат ва қабоҳатларни очуқ кўзларингиз била кўра олурсизми?
Ҳар миллатнинг аҳолиси бир атонг боласи каби ўлур. Демак, хусусан бизим ислом миллатининг бир-бирларига биродарликлари Қуръони каримда «Иннамо ал-мўъминина аҳвату фаслиҳу бин аҳвиқум» ояти била таклиф қилингондир. Мана биродарлар орасиндағи бўғз[2], нифоқ, кийн, адоват, борлиқ, йўқлик, очлик, тўқлик, шодлик, ғамлик каби турлик-турлик паришонликларни надан эканлиғини имтиёз қила олурсизми? Ёки худойи таоллони иродаси дебгина қўясизми? Боқинг яҳудий, арманиларга! Буларни ҳам бу қадар давлат ва тараққийларга молик ўлмоқлари ҳам худойи таоллони иродасими? Йўқ, жаноби ҳақ ўзига энг эътибор саналган ислом миллатини бошқа миллатлардан бу қадар тубан даражадаги ғаддорликларга қолдирмас! Жаноби ҳақнинг золимлик сифатлардан пок ва манзаралиги ҳар бир не басорат[3] унунда ой ва қуёшдан равшандир.
Ҳушёр бўлунгиз! Англангиз! Тинглангиз! Боригина бизим миллатнинг бу қадар оғир ҳоллар ва камчиликларга қолғонига энг биринчи модда ва иллат нима, деб эшитгон товушга туқсиз маъдан ва маҳвани ислом очиқчи ўлгон илк ва маърифатни қўлимиздан йўқотганимиздир, демоқдан бошқа чора ва жавоб йўқдир.
[1] Мужовир — доим ўз жойида яшовчи; мусофир сўзининг акси.
[2] Бўғз — кек.
[3] Басорат — кўзнинг очиқлиги.