Ҳақингда нигорим ва марсияи дили зоримдир
Эй қориин газетадаги ёзувларина тушган кўзларимдан жигар қонларими чеккан эдан, оё бизга мавт баъд[1] ул абасми қўрқунчлари била юракларим титралуб, ақл ва фикрдан бегона умид ва хаёлларими паришон эдан, неча милюн сўмға минутини топа олмаслик қадарлик ширин бир нарсадан суюкли энг йигитлик умрни кунларин, ойларин, йилларин киприк секровича қизғонмай, ваҳший ёбоний охир оқибати бошинггаки, вақтсиз шулай марги муфожотлари арз эдан, жаҳҳол қопқора бир миллата эҳсон ва қурбон эдан. Миллият фидоийси, эй қаҳрамон Нўширавон[2], бале сени энг муҳим ва энг керакли бир вақтда тикилуб турган қонлу кўзлар қошиндан кутилмаган бир фожиа ва ваҳшат қора булути остинда сезулмай маҳв ўлуб кетувинг биргина мен ва ҳозирғиларға эмас, истиқболда исломият дунёсина алланималар умидинда отувлон ва боболарнинг бугунги хизматларин тақаб, мутолаа учун таворих саҳойифина кўзларин солан милюн-милюн «авлоди ватан учундан қора била бўлғон қурбон Нўширавон!» унвониндағи дебочаи мусибат сарлавҳаи шаҳодатларинг буюк-буюк таассуфлари тийран-тийран ўй ва қайғулариму сабаб ўлур-ўлмай қолмаслигин сени ва сени кибк чин қаҳрамон ва чин фидойи содиқ миллиятпарастларнинг бу хил қурбонлари ва бу хил қаҳрамонона фидокорликлари тарих саҳифасини кўз ёшларин томузуб турган зотларни қалбина илҳоми тийбий ҳислари интибоҳона ҳиммат ва ғайратли қаҳрамонона шижоат ва жасоратларда таъсир этарми қолмас, аларға бу шаҳодатнинг ёдгор ва боиси ифтихордур. Хусусан ул саҳойиф ичина дарж ўлинмиш бинглаб миллат ва ватан ходимларининг вақтида сен ва сен кибк ватан. қаҳрамонларининг унвони пойтахтинда ошажак ва сенинг кабилар била ҳам асир ўлувигина миллатпарастлиқларина шаҳодат вера олур, хизматларин назарина тақдим эда олур, бале, «Жон вермаса жонона қайда?!» муқаддас сўзлари бу боринда. Биргина Мидхатнингда вийруғи жонға келмиш жонона бу кун милюнларча жонларни тарки фалак арвожида қуёш бўлуб курраи ҳаётини ёқтурта! Мидхат! Қимни хаёлидан бир нафас йироқдур? Исмингни хаёлоти ўлгач-да сўнгак туфроқлариндан унутилмас. Илоҳи, бу қаҳрамонларинг авзинасина ва сен кабиларни мангу фирдавса меҳмон эдан жаноби ҳақ жалла ва Али ҳазратлари мақрунларингга «ҳиоран жамилан» фироқингда қолонларинг содиқона тилакларина исол![3] Сенинг кабиларни нафсина шу қасдни тангридан кўз юмуб эданлара ҳар пайғамбаринг қавмина вермас балолари ато айласун.
Яшасун мангу фирдавс ва санинг киби миллат ва ватан қурбонлари!
1917
[1] Мавт баъд — вафотидан кейин.
[2] Нўширавон Яушев — таниқли татар маърифатпарвари.
[3] Исол (исор) — бағишлаш.