Кичкина фелетўн
Хотун-қизларимизга бағишлаб
Азбаройи Худо айтингиз-чи, ҳуқуқ деган нарса ўзи нима?
Ҳуқуқ нимадан иборат? Гуваламики, уни биз майдалаб ҳожатимизга яратайлик?! Нима ахир? Бунинг жавобини — «ҳуқуқ» деган дарди бедавони бўйнига осиб олғанлардан сўраймиз.
Шўролар ҳукумати ҳар бир чоти айри, боши юмалоққа, ҳар бир ҳайвони нотиқу ва ғайри нотиққа ва ҳар бир инсу жину деву парига том-том боло-боло бом[1] ҳуқуқ берди, деб гапуришадирлар! Бу тўғрими баковул.
— Ясовуллар, қозию қуззотлар бу гапка, бу ишларга тушунадирларми?
Гап бундай: ўзингизнинг Халча опангиз; аллақаердан ҳуқуқ текширадирған бўлуб, эрга берилаётқан бир қизнинг уйига борибдир. Хайр, яхши — текширсин.
Нега энди 13 ёшлиқ Ойнисани оёғидан, қулоғидан чўзиб, елмай, югурмай 18 ёшатуб қўядир?
Тағин бир иш: масалан, ўзингизнинг Зайнаб опангиз: эридан, қўйинг-чи, уйидаги ҳар бир ясси-япасқи қинғир-қийшиқ, аживатараладан ейдур калтакни; шилқ-шилқ; ўзи оч, боласи оч; нон деганда ғириллайдир кесак… Бечора опангиз ундан-бундан сўраб-сўроғлаб борадир катта вивескалик бир ҳуқуқ олиб берадурғанга. Ииғлайдир, сиқтайдир, арзи бандалик қиладир; аммо қўл қуруқ, ёлғиз бош!
Чақириладир эри, ёнидауч-тўртта гумангга, илтимосчи, азайимхон, тутатқи, иҳи-пихи, гап бийрон, ғарч-ғурч, улли-булли, ўлумдан хабаримиз бор бундан йўқ!
Мурофаа[2]: икки коски , яна бир гуржи. Қанақа гуржи дейсиз? Ҳа, тушунадурған мухторият, фалон писмадону гўёки бу мажлиска ўзи шундай қиртиш қидирибгина келган, тавба!
— Зайнаб опа, оғзинг қайси?
Бечора қулоғини кўрсатади.
— Ҳуқуқ!
Ёнида жаллод ва бошқа қасамхўрлар; Ғўдайиш, пичинг! Бечора дир-дир қалтираған, қози маҳсимнинг ҳам гаплари айлантирмалик:
— Ким яхши?
— Эрим, почча!
— Ким ёмон?
— Ҳуқуқ, почча!
Ҳуқуқ—гап билмаган, иш билмаган Зайнаб опаларники эмас, шайтон устози бўлған Ҳожи Абдидарники, шайтон мардикори бўлған Салоҳиддин муфаттинзодаларники! Шоир Хоқоний, дегандек: Ҳолати манҳусада қолған «ул» эмас, тўртта наҳснинг орасида боши айланган ану бечора!
Гап кўп, кўмир оз; кези келди, бир ёздиқ!
Ҳақиқат эълони: Жулқунбой
«Туркистон» — 1923 йил, 24 декабр, 213-сон
[1] Том-том боло-боло бом – мукаммал.
[2] Мурофаа – суд мажлиси.