Абдулла Қодирий. Саломнома (1923)

—      Отқа қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек— маъориф шўросига сало-о-ом!

—      Ўзи четка буқинуб, шахсиятка тўқинуб, аллакимга чўқинуб — ўғри ушлаганга сало-о-ом!

—      Кўрунган ер оқ салла, оқ бўлса ҳам бўш калла, оқу қора ҳам малла — Туркистон уламоларига сало-о-ом!

—      Бошлариға соч қўйған, отларини ёш қўйған, фаҳш деганни фош қилған, яна отини ёш[1] қўйған — думсизларимизга[2] сало-о-ом!

—      Масков бориб келибон, минглаб фойда қилибон, ҳафтада гап ейибон, томга карнай қўйибон; халқ қайғусин емайин, мактаб очай демайин; эллик-олтмиш қўй берган, саккиз кунлаб тўй берган — Туркистон савдогарларига сало-о-ом!..

Амма-холаси ҳаводор, айланай!

Келин янгаси: Думбулниса.

«Муштум» — 1923 йил, 2-сон, 3-бет

 


[1] Ёш — комсомоллар.

[2] Думсиз — калта кийинган.