Ўз асарларида сотқин, паст, лаганбардор амалдорларнинг афти ангорини очиб ташлагани учун ишдан ҳайдалган Зуннун Айюб дарбадар ҳаёт кечириб, бутун мамлакатни кезиб чиқди. Деҳқонлар ҳаёти билан танишиб, уларнинг дард-аламларига шерик бўлди. Деҳқонларнинг ер учун, сув учун, эрк-озодлик учун олиб бораётган курашларининг шоҳиди бўлди.
Зуннун Айюб «Мажид Раҳим қиссаси» повестида ташна қалбли ироқ деҳқонларининг орзу-умидларини, ўй-фикрларини, мустақиллик учун курашларини моҳирона ёритиб беради.