«Саодат соҳили! Қайда у? Қай бахтиёр кимса унга етибдур?..»
«Саодат соҳили» қиссасининг қаҳрамони теран руҳий тўлғоқлар чоғида ана шундай изтироб билан хитоб қилади.
Дарҳақиқат, инсон умр бўйи саодат сари талпинади, бахтга интиладн, нурафшон манзилларнинг чағир тошли йўлларида гоҳ зафар нашъасини суради, гоҳ мағлубият аламини чекади.
Хайриддин Султоновнинг «Бир оқшом эртаги» китобига киритилган асарларда саодат йўлининг машаққатлари, бахт излаган инсон бардошининг поёнсизлиги ҳақида баҳс боради.
МУНДАРИЖА
ҲИКОЯЛАР
Дунёнинг сири
Томоша
Бир оқшом эртаги
Чоллар палатаси
Қоғоз гуллар
Чайладаги тўрт эркак
«Ё, Жамшид!»
ТАРИХИЙ ЭТЮДЛАР
Раъно гулининг суви
Бунчалар ширинсан, аччиқ ҳаёт!
Ой ботган паллада
ҚИССА
Саодат соҳили