Таълимга тикилган сармоя

Таълимга тикилган сармоя [Матн] / Нашрга тайёрловчи Аббос Серобов. – Тошкент: «Akademnashr», 2022. – 192 б.

Таълим – миллат тараққиётининг асоси. Дунёдаги етакчи давлатлар айнан таълим тизимида туб ислоҳотларни амалга оширгани учун ҳозирги даражага кўтарила олган. Ушбу китобда юртимиздаги таълим тизимига назар ташланади, ундаги ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинади. Соҳани ривожлантиришга доир таклифлар ўртага ташланади. Китоб ўқитувчилар, ота-оналар ва таълим соҳасининг турли тармоқларида фаолият юритаётган мутахассислар учун мўлжалланган.

МУНДАРИЖА
I. Бугунги кундаги таълимнинг аҳволи
II. Давлатнинг таълим сиёсатидаги хатолари
III–IV. Ота-оналарнинг таълимдаги камчиликлари ёхуд улар таълимга қандай эътибор беришлари керак?
V. Миллатни оналар тарбиялайди
VI. Мактаб қандай маскан бўлмоғи зарур?
VII. Кўринишга эмас, мазмунга эътибор қаратинг
VIII. Таълим муассасаларида ўтиладиган кераксиз фанлар
IX. Замонавий таълим қандай бўлиши керак?
X. Энди ёшларни ўқишга қизиқтириш мумкинми?!
XI. Олим бола қандай тарбияланади?
XII. Таълим-тарбияда муҳитнинг муҳимлиги
XIII. Ўқиш, ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмас
XIV. Ёшларга насиҳат
Хулоса