Раҳмон Қўчқор. Қарз берилган нур

Раҳмон Қўчқор. Қарз берилган нур / Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази. — Тошкент, «Маънавият», 2008

Кўлингиздаги китобдан ҳам филология фанлари номзоди, адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг инсон маънавий дунёсига оид мақолалари, Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихига бағишланган рисоласи ўрин олган. Муаллиф қайси мавзуда мулоҳаза юритмасин, одамзотнинг, жумладан, замондошимизнинг маънавий-руҳий қиёфасини белгилайдиган ўлмас қадриятларни ўзига мезон қилиб олади. Ана шу мезондан келиб чиқиб тарихимизни, адабиётимизни, яқин ўтмишнинг мафкуравий манзараларини атрофлича таҳлил этади, зарур хулосалар чиқаради. Унинг мулоҳаза тарзидаги аниқлик, узвийлик, илгари сураётган фикр ва хулосаларини тўлиқ далиллашга интилиш кишини бефарқ қолдирмайди. Бунга қўшимча, китобда кўпчилик ўқувчилар оммасига яхши таниш бўлган адабий асарлар мисолида баҳс-мунозаралар кечадики, бу унинг шавқ билан ўқилишига омил бўлади, деб ўйлаймиз.
Китобга «Қарз берилган нур» дея сарлавҳа қўйилган. Муаллиф назарида, борлиқ мавжудотлар ичида инсонгагина раво кўрилган маънавият, маърифат, идрок, ижод, виждон ва иймон сингари танқис неъматларнинг барчаси — том маънодаги қарз берилган нурдир. Агар бу китоб қалбингиздаги шу нурга яна бир толагина нур қўша олса, ўзимизни мақсадга эришган, деб ҳисоблаймиз.

МУНДАРИЖА

Кўнгил билан сўзлашиш
Миллатни таниш
Ойбекнинг «Гулнор опа»си
Искандару Доролардан қолган латифа
Адабиётнинг қанд касаллиги
Виждон
Халқ тақдири роман кўзгусида (рисола)