Ўзбекистон халқ ёзувчиси, деярли ярим асрдан бери ҳар бир ўзбекнинг қалбига болалик пайтиданоқ ўз ижоди билан кириб келган машҳур шоир, ажойиб драмагург Пўлат Мўъмин бу йил табаррук 70 ёшга тўляпти. Қайси ёш авлод унинг жажжиларга аталган асарларини, қайси йигит-қиз унинг ишқий қўшиқларини, қайси баркамол инсон унинг фалсафий шеърларини ўз кўнглига жо этмаган дейсиз.
Пўлат Мўъмин Шарқ мумтоз адабиёти анъаналари асосида ўз ижодининг янги қиррасини намоён этиб, ушбу фардлар китобини яратди. Қатор йилларда ёзилган, чуқур мушоҳада, донишмандлик билан суғорилган на диний илми урфон таъсири самараси ўлароқ туғилган фардлар жамланган мазкур янги тўпламни “Камалак” нашриёт-матбаа бирлашмаси “Фарангис” ташкилоти билан ҳамкорликда ҳавола этди.