Китоб номи: Домлалар
Муаллиф: Озод Шарафиддинов
Нашриёт: Маънавият
Йил: 2009
Мавзу: Хотиралар
Саҳифа: 280
Ҳажм: 2,65 Mb
Файл: PDF
Манба: Ziyouz.com кутубхонаси
Озод Шарафиддинов. Домлалар / О. Шарафиддинов; Тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар: М. Шарафутдинова, Ш. Тўйчиева. —Т.: «Маънавият», 2009. – 280 б.
Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов умрининг сўнгги кунига қадар қўлидан қаламини қўймаган, қалбидаги жамики эзгу туйғу-фикрларни бошқаларга илинган бағри уммон инсон эди.
Қўлингиздаги китобдан олимнинг азиз устозлари, дўстлари ва шогирдлари тўғрисидаги бири биридан қизиқ, ўқишли ҳикоя-хотиралари ўрин олган. Уларнинг ҳар бирида халқимиз маданияти, илму фани, маорифи ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилган инсонларнинг фақат ўзигагина хос табиати, характер жиҳатлари, тақдиридаги муҳим воқеа-ҳодисалар ниҳоятда жонли тилда, қизиқарли услубда тақдим этилади. Ҳикояларни ўқир эканмиз, кўз олдимизда нафақат муайян шахс феълу атвори, унинг ҳаётий ёхуд илмий-ижодий фаолияти, балки халқимиз XX асрда босиб ўтган мураккаб ижтимоий-маданий йўл, юртимизнинг кўплаб гўшалари, у ерларда турли йилларда умргузаронлик қилган одамлар қиёфаси намоён бўлади. Шу маънода мазкур китоб ўзига хос тарихий манба сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мустақил юртимизда инсонни қадрлаш, жумладан, миллатимизнинг маънавий-маърифий такомилига улкан ҳисса қўшган чинакам зиёлилар ҳурмат-эътиборини жойига қўйишдек эзгу анъаналарни тиклаш ишига Озод Шарафиддиновнинг ушбу китоби ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши шубҳасиздир.
Тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар: М. Шарафутдинова, Ш. Тўйчиева