Олқор Дамин. Наво: Шеърлар, ғазаллар, мухаммаслар, тўртликлар. — Тошкент, «Шарқ», 2012.
Шу вақтгача шоирнинг ўндан ортиқ китоблари босилиб чиқди. «Тошдаги гуллар», «Сабр ҳайкали», «Салом, яхшилик», «Ўлмас даҳолар», «Ассалом, Наврўз», «Ассалом, Соҳибқирон», «Болаларга қирқ ҳадис», «Қирқ мухаммас», «Афсона шаҳрим» ҳамда «Қучоқлайман баҳорни!» каби тўпламларга кирган шеърлар она-Ватанга бўлган чексиз садоқат, улуғ Мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга чорлов, буюк аждодларимиз руҳига муносиб равишда яшаш ва меҳнат қилиш ғоялари ва бу ғояларни юзага чиқаришдаги бадиий унсурлар шеъриятимиз ихлосмандларининг маънавий-маърифий тарбиясига муносиб улуш қўшиб келмоқда.