Ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий замонасининг пешқадам шоири ва таржимони сифатида ғоят катта адабий мерос қолдирган. Унинг адабий меросини чуқур тадқиқ қилиш ва кенг китобхонларга етказиш нлмий жамоатчилик олдида турган кечиктирилмас
вазифалардан биридир. Бу соҳада талай ишлар ҳам қилинган.
Шоирнинг хаёти ва ижоди ҳақида қатор монографиялар ёзилди, унинг шеърлари ва айрим таржима асарлари бир неча марта нашр этилди.
Бу нашр олти жилддан иборат бўлиб, унга Огаҳийнинг шеърияти, тарихий асарларидан намуналар, қатор йирик таржималари киритилади.
Огаҳий асарларининг олти жилдлик мажмуаси кенг китобхонлар оммаси учун арзирли совга бўлади деган умиддамиз.
Нашрга тайёрловчи: Ғулом Каримов
Масъул муҳаррир: Субутой Долимов