«Мўъжиза китоб» ўта ноёб нашр ҳисобланиб, у болалар учун чиқарилган аввалги энциклопедиялардан кескин фарқ қилади. Китобдаги барча материаллар содда на оммабоп тилда ифодаланган бўлиб, мавзу жиҳатидан турли бўлимларга ажратилган. Шуниси эътиборлики, китобдаги маълумотлар муайян тизим асосида боланинг дунёни идрок қилиш қобилиятига, ёш хусусиятларига мувофиқ тарзда тартибланган. Ундан мактабгача ёшдаги болалардан тортиб ўрта мактаб ўқувчиларигача бемалол фойдаланишлари мумкин.
Мазкур уч жилдлик қомус болаларнинг мактаб дастурларини ўзлаштиришлари ҳамда ўз билимларини ҳар томонлама оширишлари учун энг самарали омил бўлиши шубҳасиз.