Матёқуб Қўшжонов. Дийдор

Матёқуб Қўшжонов. Дийдор: Улуғлар билан ўтган онларим… — Тошкент, «Шарқ», 2004

Китоб муаллифи — атоқли танқидчи ва адабиётшунос олим кейинги йилларда эсдалик жанрида ёзилган асарлари билан хам китобхонлар орасида кенг танилиб қолди. Зеро, унинг турли воқеаларга бой мазмунли ҳаёт йўли хар қандай ўқувчи учун ҳам сабоқ, ибрат мактаби бўла оладиган кўплаб китобларга етарли материал беради.
Ушбу қўлингиздаги китобда хам академик олим бизга яқин ўтмишдан ва бугунги кунимиздан сабоқлар беришни давом эттириб, республикамизнинг кўп жиҳатдан ҳал қилувчи жабхаларида фаолият кўрсатган жамоат, фан арбоблари, машҳур олимлар, ёзувчи ва шоирлар билан бевосита хизмат юзасидан, илм ва ижод бобида қилинган ўзаро ҳамкорликлари, инсоний муносабатлари хақида аник воқеа-ҳодисалар асосида ҳикоя қилади. Муаллиф услубида инсоний мушоҳада, илмий таҳлил ва бадиий тасвир воситалари самимий, қизиқарли, холис ва энг муҳими — ишонарли уйғунликни ташкил қилган.

МУНДАРИЖА

Сўз боши ўрнида
Одам қадри
Асрларни пайваста қилган мусаввир
Уйғоқ виждон
Камтарнинг камоли
Кўз нури
Бўронлардан излаб ҳаловат
Аллома табассуми
Қисмат
Илмнинг илк сардори
Улуғ адиб, улуғвор инсон
Қўлида сирли тори билан
«Қаро кўзум»
Сўнгги имзо
Бўҳтоннинг юки оғир
Адабиётнинг иззати
Ўтдан ҳам, сувдан ҳам
Замонасининг фаол фарзанди
«Илм виждони»
Унутилмас воқеа
«Мен — ўзбек ўғлониман»
Азим дарёнинг боши — ирмоқ
Элшунос олим
Набототдан насл-насаб суриштириб
Одамшавандалик
Шеърият майдонида
Сон-саноқсиз душманлар оралаб
Мунаққид салоҳияти
Ҳаётнинг роҳати бор, азоби ҳам
Жангларда чиниққан аллома
Ўткир қаламли адиб
Жалолиддин билан юзма-юз
Илм маскани
Иззат Султон. Жасорат