Исмоилбек Гаспринский ва Туркистон

Исмоилбек Гаспринский ва Туркистон / Масъул муҳаррир Наим Каримов/. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи. — Тошкент, «Шарқ», 2005

И.Гаспринский (1851—1914) — Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган сиймолардан бири. XIX аср охири — XX аср бошларида ўзбек мактабларида таълим тизимининг ислоҳ этилиши, шунингдек, ўзбек миллий матбуотининг пайдо бўлиши унинг номи билан боғлиқ.
Ушбу китобдан ўрин олган мақолалар И.Гаспринскийнинг Туркистондаги миллий уйғониш даври маърифати ва маданиятига кўрсатган таъсири ҳамда унинг ўзбек жадидлари билан ўзаро алоқаларини ёритиш масалаларига бағишланган.

МУНДАРИЖА

Муқаддима

МАҚОЛАЛАР
Наим Каримов. Туркий дунё юлдузи
Сирожиддин Аҳмедов. Тарихий ҳақиқат
Бегали Қосимов. Исмоил Гаспринский ва Маҳмудхўжа Беҳбудий
Баҳодир Каримов. Исмоил Гаспринский ва Чўлпон
Шариф Юсупов. Тошкентдаги дўст ва сафдошлар
Улуғбек Долимов. Исмоил Гаспринский ва Туркистонда усули жадид мактаблари
Бойбўта Дўстқораев. Исмоил Гаспринский ва Туркистонда миллий матбуот
Абдуқодир Ҳайитметов. Туркистон юлдузлари ҳақидаги китоб
Зайнобидин Абдирашидов. Буюк маърифатпарвар
Шерали Турдиев. Ўзбекистонда Исмоил Гаспринский фаолиятининг ўрганилиш тарихи

ЖАДИДЛАРНИНГ ИСМОИЛ ГАСПРИНСКИЙГА БАҒИШЛАНГАН ШЕЪР ВА МАҚОЛАЛАРИ
Маҳмудхўжа Беҳбудий. Қуддуси шариф йўлида. Исмоилбек ҳазратлари
Сиддиқий-Ажзий. Ташаккур ва рижо
Абдулла Авлоний. Адиби шаҳир Исмоилбек руҳина
Садриддин Айний. Буюк бобомизнинг мусибатила паришон ўлан хотирдан бир неча паришон шеърлар
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Явмул-вафот. Марсия
Тавалло. «Таржимон» газитасин ношир ва муҳаррири мурафаҳий Исмоилбек Ғаспринский жанобларининг тарих-вафоти
«Йиғла, миллат қон тўкуб, айлаб наволар йиғлагил…»