Эркин Воҳидов. Келажакка мактуб

Эркин Воҳидов. Келажакка мактуб. Шеърлар. Тошкент, «Ёш гвардия», 1983.

Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти ва Ҳамид Олимжон номидаги республика мукофоти лауреати Э. Воҳидовнинг бу тўпламига сўнгги йилларда ёзган янги шеърлари киритилди. «Ватан соғинчи» бўлимида она-юртга садоқат, бунёдкор халққа меҳр-муҳаббат, нафосатга таъзим ўз ифодасини топган. «Биз Донишқишлоқданмиз» бўлимига жамланган ҳажвий шеърлар, айниқса, эски танишимиз Матмусанинг ичакузди ҳангомалари китобхонга албатта манзур бўлади, деган умиддамиз.