Дилмурод Қуронов. Руҳий дунё таҳлили

Қуронов Д. Руҳий дунё таҳлили. “Кеча ва кундуз” романида характерлар психологизми / (Масъул муҳаррир У.Норматов). — Т., 1995. — 114 б.

Мустақиллигимиз туфайли Фитрат, Чўлпон каби буюк сўз усталари сафимизга узил-кесил қайтгач, уларнинг меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиб, ҳақиқий ғоявий-эстетик қимматини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур рисола шу йўлда қўйилган дадил қадамдир.
Ёш олим Дилмурод Қуронов рисолада ўз иқтидорини намойиш этган — у адабиётшуносликдаги эскича қарашлардан, вульгар социологизмдан, социалистик реализм қолипларидан қочиб, “Кеча ва кундуз” романида қаҳрамонлар характерини яратишда Чўлпон маҳоратини таҳлил қилади. Шуниси муҳимки, у ҳар қайси қаҳрамонни айри ҳолда таҳлил қилмасдан, уларни ўзаро алоҳида кўради, бинобарин, романни яхлит бир бутунликда кўради. Рисола бугунги чўлпоншуносликда ўз ўрнига эга бўладиган асардир.

МУНДАРИЖА

Муқаддима
“Кеча ва кундуз” ҳақида
Мирёқуб образининг ижтимоий-маънавий тадрижи
Ижтимоий муҳит ва характер руҳияси
Психологик таҳллилнинг драматургак усули