Нацумэ Кинноскэ (夏目 金之助) (9 февраль 1867 – 9 декабрь 1916, Токио), Нацумэ Сосэки тахаллуси билан машҳур(夏目 漱石) — япон ёзувчиси, замонавий япон адабиётининг асосчиларидан бири.
“Хайку тўплами” китобидан
* * *
Тиниқ ой.
Ватанинг қанчалар олис, а,
Кўланкам менинг.
* * *
Бутун тун бўйи,
Ўсди, бор кучи билан интилди
Ва вояга етди банан!..
* * *
Йил адоғига етмоқда.
Оёқларим ёнгинасида
Назокат-ла мудраб ётар мушук ҳам.
* * *
Кетганлар учун ҳам,
Қайтганлар учун ҳам
Қайтмоқдадир турналар.
Русчадан Турсун Али таржималари