Се Бинcинь (谢婉莹) шоира, эссенавист, таржимон, шунингдек, болаларнинг севимли ёзувчиси ҳамдир. 1926 йил АҚШда адабиёт магистри илмий унвонига сазовор бўлди. Хитой университетларида дарс берди. 1954 йилдан сўнг бир неча бор давлатнинг олий кенгашига депутат этиб сайланди. Шу билан бирга Хитой Халқ Республикаси ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.
Се Бинcинь ўз ижодий фаолиятини 1921 йилдан сўнг бошлаган. Унинг шеърларида япон шеърияти, хокку ва танка анъаналари, шу билан бирга Р.Тагорнинг услубияти акс этган. Шоиранинг “сяо ши”– қисқа шеърлар жанрида ёзилган “Юлдузлар”, “Баҳор сувлари” тўпламидаги шеърларида мавҳумлик ва хаёлийлик ҳислари акс этган.
* * *
О, ёшлик!
У худди бир туш,
Узоқ тушдаги ҳақиқат,
Мени ёшлик ёдга олиши учун
Мен кўз ёшларим
Ва… ва табассумим чорлайман.
* * *
Менинг юрагим –
Денгиз тўлқинидаги
Ёлғиз сузаётган кема мисоли.
* * *
Бахт бамисоли нозик новда,
Сирли тақдир кафтида турган.
Уни излаб топмоқ истасанг,
Одамларга юрагингни оч.
* * *
О, ёшлар!
Келажак хотираси учун,
Фаҳмланг ва яратинг
Бугуннинг суратин.
* * *
О, шамол!
Пуфлама намни қўлларимга,
Майли, у ёритсин узун ва қора,
Келажакка интилган дўстларимнинг йўлларин…
* * *
Сукунат чўккан дам, бу–
Қўлларингга қалам тутиб,
Оқ қоғозга теккизишга ботинолмай турганинг.
ДEНГИЗ ШОВҚИНИ
Ўша куни мен ва сен денгизга бордик,
Сен менга бир қулф-калит бериб,
Дединг: Сени юрагинг эшикларини очмоқ учун,
Менга юрагингга киришга ижозат бердинг,
Менга юрагингга киришга ижозат бердинг,
“Илтимос, уни сақла,
Илтимос, уни асра”.
Бугун у мени яна ўша эшикни очмоқ учун чорлади,
Менинг калитим денгиз соҳилида йўқолди.
Кун бўйи денгиз соҳилини ахтариб,
Самодан шундай садони тингладим:
“Керак менинг юрагим,
Менинг юрагим керак”.
Хитой тилидан Гулноза Азимова таржимаси