ФАНЬ Е ГА ТУҲФА ЭТИЛГАН ШЕЪР
Почтачига тутқазаман
гуллаган бутоқ –
Олисдаги дўстимга бу
бўлсин хушхабар.
У Цзяннан1 совуғига
кўниккан, бироқ
Гуллаган бутоқ унга
келтиргай баҳор.
ҚЎШНИ ҚИЗНИ ЎЙЛАЙМАН,
АММО У КЕЛМАЙДИ
Оқшом чўкди,
ой қалқиб кетди,
Пайҳон қилди
гулларни шамол.
Ҳажр азоби
жонимдан ўтди,
У қиз энди
келмас эҳтимол…
Келмаслигин биламан, аммо –
Кулгим келиб, йиғлайман, оббо.
Рус тилидан Турсун Али таржимаси.