Владимир Орлов (1930-1999)

Владимир Натанович Орлов (8 сентябрь, 1930, Симферополь — 25 ноябрь, 1999, Симферополь) — рус ва украин болалр шоири ва драматург.

ТАБИАТ ДАРСЛАРИ

Доим бизга доно табиат
Ҳар фаслда берар насиҳат:
Ўргатади қушлар куйлашни,
Ўргимчаклар – сабр айлашни,
Боларилар боғ ва далада
Ўргатади бизга меҳнатни.
Ибрат бўлар ҳар бир паллада
Адолат-ла чекар заҳматни.
Нур товланиб сувнинг сиртида
Дарс беради тўғрилик ҳақда.
Қор ўргатар тоза бўлишни –
Қуёш одоб билан тўлишни.
Ўзи шунча улкан бўлса ҳам
Камтарликни уқтирар ҳардам.
Табиатнинг қўйнида доим
Эзгуликдан дарс олиш лозим.
Ундар бизни дониш дарахтлар,
Ҳеч бузилмас ўрмон қавмлари
Сабоқ бериб дўстликка чорлар.

* * *

– Мойчечаклар,
Бўлмаса гар сир:
Қаердансиз,
Айтингиз, ахир?
– Сир эмас бу, –
Шу бўлди жавоб,
– Бизни қўлдан
қўймасди офтоб.

Рус тилидан Даврон Ражаб таржимаси