Станислав Добровольский (1907-1985)

Станислав Добровольский (Stanisław Ryszard Dobrowolski; 14 март 1907, Варшава — 27 ноября 1985, Варшава) — поляк шоири, ёзувчи, маданият ва жамоат арбоби.

ПОЕЗДДА

Вагон деразасидан борлиққа
бошимни чиқариб –
тойчоқларга,
иморатларга,
сигирларга,
даладаги сулиларга,
ҳаётга –
бола каби қўлимни узатаман.

Паровозда кетаркан –
кўзлар булутларга тўлган,
сой ва кўл, ўрмонларга,
дашт, эманзор, дарёларнинг
ҳавосидан туйиб нафас
осмон гардишига бошимни тутаман

………………………………………………
Далалар ўтиб борар, йўллар ўтиб борар,
ҳаёт ўтиб борар….

Рус тилидан Даврон Ражаб таржимаси