Зелимхон Ёқуб (1950-2016)

Зелимхон Ёқуб (Zəlimxan Yusif oğlu Yaqubov) 1950 йилда Гуржистон Жумҳуриятининг Капанакчи қишлоғида зиёли оиласида дунёга келган. Ўрта маълумотни ўз қишлоғида олган. 1972 йилда Бокудаги Озарбайжон Давлат университетини битирган.
1973— 1978 йилларда “Озаркитоб” системасида китоб сотувчи, бош сотувчи, шўъба мудири бўлиб ишлаган. 1975—1985 йилларда Кўнгилли Китобсеварлар жамиятида муҳаррир, 1986— 1994 йилларда “Ёзувчи” нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган.
Шоирнинг 15 дан ортиқ шеърий туплами нашр этилган. “Кўнглимнинг овози” (1980), “Йўлим элдан бошланган” (1981), “Ўт олган ўчоқлар” (1989), “Биз бир ишқнинг риштасимиз” (1989), “Зиёратинг қабул бўлсин” (1991), “Шоир ҳайқириғи” (1995), “Бир қўли тупроқда, бир қўли ҳақда” (1997), “Бу яшил дарахтнинг ости бизники” (2000), “Сени севмак учун келдим дунёга” (2003) каби китоблари шулар жумласидандир. Унинг “Шоир толиҳи” номли тўплами француз тилида, “Сўз жоми” китоби гуржи тилида, “Зелимхон Ёқубнинг ҳаёти ва бир даста шеърлари” номли китоби олмон тилида чоп этилган.

ДИНИМНИНГ ОТИ СЕВГИ

Тиллар айирар бизни, динлар айирар бизни,
Шайтонлар нифоқ солар, жинлар айирар бизни,
Севгилар эмас, ғазаб, кинлар айирар бизни,
Ҳаётимнинг, умримнинг динимнинг оти севги,
Менинг битта диним бор, динимнинг оти севги.

Руҳ одамга берилди. Одамни руҳ яратди,
Башарни қутқариш-чун кемани Нуҳ яратди,
Савашни, қон-қирғинни, қора кунни яратди,
Ҳайқириғим, сасимнинг, унимнинг оти севги,
Менинг битта диним бор, динимнинг оти севги.

Ҳизр, Довуд, Сулаймон, Мусо, Исо, Муҳаммад,
Ҳаммаси эту тирноқ: ишқ ва севги, муҳаббат,
“Ваҳдати вужуд” деди, танга инонди ваҳдат,
Намоз, қиблам — йўналган ёнимнинг оти севги,
Менинг битта диним бор, динимнинг оти севги.

Севги қуёш кабидир: ўнгга, терсга бўлинмас,
Тариқатга, мазҳабга, синф, дарсга бўлинмас,
Инглизга, олмонга, русга, форсга бўлинмас,
Туркимнинг, арабимнинг, чинимнинг оти севги,
Менинг битта диним бор, динимнинг оти севги.

Илдизим, бутоғимнинг, тизимнинг, тиргагимнинг,
Руҳимнинг, нафасимнинг, жонимнинг, юрагимнинг,
Тандирим, тоғорамнинг, тузимнинг, чурагимнинг,
Сунбулимнинг, даламнинг, танимнинг оти севги,

Туғилганимда севги, ўлмагим ҳам севгидир,
Ҳаётимнинг, қалбимнинг, сўнгимнинг оти севги,
Руҳимнинг, нафасимнинг, жонимнинг оти севги.
Менинг битта диним бор, динимнинг оти севги.

МЕНГА УМИД КАБИ БОҚ

Менга умид каби боқ: тиклайман гумонингни,
Менга бир нур каби боқ: тарқатгум туманингни,
Менга инонч каби боқ: йўл бермай хиёнатга,
Менга севги каби боқ: айланай муҳаббатга.

Менга саҳар каби боқ: ўгрилай сабоҳингга,
Менга севинч каби боқ: нуқта қўйгум оҳингга,
Менга баҳор каби боқ: яшилланай, олланай,
Менга кузак каби боқ: шираланай, болланай.

Менга ҳаёт каби боқ: қайнай, ёшарсин ёшим,
Боқ, менга кўз тикишган: отам, онам, қардошим.
Башарти менга боқсанг бармоқлар орасидан,
Қутулолмам ҳеч қачон юрагим ярасидан…

Демак, қалбимга қадар, демак сийнам доғисан…
Бу кетишда эй инсон!
На мен баландлашаман, на сен юксалажаксан!

ХАЛИЛ РИЗО

Қорабоғ урушида ҳалок бўлган шоир, генерал Халил Ризо 23.06.1994 йилда тупроққа бериларкан:

Сенга қандай алла айтай, соф имоним Халил Ризо,
Сенсиз куйлаб ўтган эмас бирон оним Халил Ризо.

Остим устимга айланди, туман тутунга айланди,
Дунё қасдимга айланди, оқди қоним Халил Ризо.

Саройларим вайрон бўлди, жон эриган шамга дўнди,
Тим қоронғи шомга дўнди нурли тонгим Халил Ризо.

Сенсиз қанча тоғлар ярим, бутун эдим, қолдим ярим,
Гулдан шира тортмас арим, тўлмас шоним Халил Ризо.

Овчи отган бир ов бўлдинг, сочимдаги қиров бўлдинг,
Жонимдаги олов бўлдинг, ёнди жоним Халил Ризо.

Миразиз Аъзам таржимаси

БИЗ НЕГА СЕВМАДИК БИР-БИРИМИЗНИ?

Ер гулни, тоғ-тоғни, дашт-даштни севди,
Тангри нохос берди наққошни севди,
Кўз-кўзга бойланди, қош-қошни севди,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

Чаманлар тупроққа холни чегирса,
Холида яшилу олни чегирса,
Ари чечаклардан болни чегирса,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

Юлдузлар сачрашиб кўз тикар ойга,
Чашмалар йиғилиб, тўкилур сойга,
Севганлар келишса ҳар кун дунёга,
Биз нега севмадик, бир-биримизни?

Гул ердан куч олур, томир қоядан,
Кўз ёшдан қизарар, чечак ҳаводан,
Сузилиб келганда кўкдан маъводан,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

Умр кўз юмгунча фурсат оз деса,
Кўнгил сўнг нафасда синган соз деса,
Учиб қўлимиздан кетган ғоз деса,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

Умр ҳам севинчли ҳам оҳли бўлса,
Парвона янгиси, шом моҳли бўлса,
Одамнинг жаннатда ҳам оҳи бўлса,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

Вагиш гўзалларнинг ўпар изини,
Ҳар дам шивирламай айтар сўзини,
Шалола қоядан отар ўзини,
Тўфон тағин севар, долға денгизни,
Биз нега севмадик бир-биримизни?

БОРЖАЛИ

Одам ато, Момо ҳаво, Нуҳмиди,
Юракмиди, нафасмиди, руҳмиди,
Оғридими, ачидими, оҳмиди,
Кимнинг куни куй аския туйилган?
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Неча дафа атадилар отини,
Биринчи бор бермадилар додини,
Дўстга берди юрагининг отини,
Дўст дилида азизлаган, ўйилган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Заҳармиди, шакармиди, болмиди,
Суратмиди, нақшмиди, холмиди,
Тахқирланган, ёт қўлида сўйилган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Пўлат каби туфонларга ўч бўлган.
Қувват каби қўлимизда куч олган,
Номус Аллох, бу Боржали дейилган?
Табриз каби ҳам якиндир, ҳамда ёд,
Дарбанд каби ҳам ғамлидир, ҳамда шод.
Куйчи каби ҳар онида йўқ имдод,
Хаққи эди тилка-тилка ейилган –
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Соя келмас қайғу билан юкланган,
Бахтсизлиги кўркамликдай туйилган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?
Ёддан чиқиб яхшилиги авлиё,
Қўлдан кетиб султонлиги бойлиги,
Кўтаролмас гадолигин, сойлигин,
Душманидир душманларга айирган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Ичимизда қолган оҳми гунохкор,
Одил шоҳми, Нодир шоҳми гунохкор,
Юз бандами, бир Аллоҳми гунохкор,
Ҳеч билмадим кимки туйган, туйилган-
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Қараганда кўл-оёғи кесилган,
Томир-томир товонидан сўйилган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?
Луқмалари ёт оғизга берилган,
Парча-парча сотқинларга сотилган,
Қарич-Қарич ўзгаларга отилан,
Унутилган, чап қул ила титилган,
Йўлин изи кўз ёшила ювилган,
Номус Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Ҳасратига ким боқмади, ким боқар,
Хуррагига ким чидайди, ким чидар,
Куйганида ким айрилган, ким ётга,
Ватан билмас нелар кўриб айрилган,
Номус Аллоҳ, Боржали дейилган?

Ўйлаганни кўрдим яна мард кўрдим,
Мардларингда тоғлар каби дард кўрдим,
Дард чекканни қоя каби шарт кўрдим,
Туришини ғамли кўрдим, шарт кўрдим,
Аман Аллоҳ! На балоли юрт кўрдим,
Шундай Аллоҳ, бу Боржали дейилган?
Яралари кўз-кўз бўлган, кўзланган,
Кўзин нури, тўкилгану, булғанган,
Суймиш Аллоҳ, бу Боржали дейилган?

Дилбар Ҳайдарова таржимаси