Холида Туронли (1958)

Холида Илёс қизи Туронли (Xalidə İlyasqızı Turanlı) 1958 йили Озарбойжоннинг Габала шаҳарчасида туғилган. Шоира, Озарбайжон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ошиқлар бирлиги аъзоси. “Капалак қанотларида чирпанган юрак”, “Мен нега юракдан кула олмайман”, “Кўнглимнинг айтганлари” китоблари чоп этилган. “Қизил қалам” мукофоти соҳибаси.

САЛОМ ОЗАРБАЙЖОН АСКАРИ

Салом! Маҳкам сақла ханжарни,
Салом!Орқани ол, олдиндан! Салом!
Душман енган юртингдан! Салом!
Зафар юришидир бу!
Салом!
Нурга дўнишингдир бу!
Салом!
Ғолиб бўлгил, тўнмас бўл!
Салом!
Қаҳрамон бўл, ўлмас бўл!
Салом!
Санч байроқни ҳар ёнга!
Салом!
Мужда Озарбайжонга!!!

ҲАҚҚА КЕЛДИК

Йиғаман бошимга дунёнинг ғамин,
Тушди кипригимга гулларнинг нами,
Неча марта тўлди, мушнулнинг жоми,
Ёрдам бергин сен ҳам илоҳим

Билганларни кўрдим, бари дард чекар,
Ҳақнинг йўлларига яақат мард чиқар,
Номарднинг юкини яна мард чекар,
Ёрдам бергил унга сен ҳам илоҳим.

Енгилмасин ё Раб, мазлум ва ҳоқон,
Нодонга боқ, кунда тўкур ноҳақ қон,
Уни кўтар олсин қасос, қонга қон!
Изн бергил қувонмоққа, илоҳим!

Кўпайибди ёлғончилар, ёлғонлар,
Ҳақни сотиб ноҳақ ғолиб бўлганлар,
Ортиб борар ноҳақ аскар томонлар,
Бир йўл кўрсат, Ҳақ йўлида илоҳим.

Шукур, яратгансан гўзал дунёни,
Унга раво қилиб гўзал дуони,
Яшат, ҳақ йўлида кўзлар қувониб.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси