Холида Нурой (1962)

Холида Нурой (Xalidə Nuray) 1962 йилда Озарбойжоннинг Нахчивон вилоятида дунёга келган. Нахшивон давлат институтини битирган. “Хаёлларнинг кўз ёши”, “Руҳим сизлайди”, “Япроқларнинг гуноҳи” номли китоблари чоп этилган.
2018 йилдан “Озод қалам” газетасида муҳаррир бўлиб ишлайди. “Қизил қалам” мукофоти соҳибаси. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

ОЗАРБАЙЖОН БАЙРОҒИ

Дунё ларзага келсин уч бирликнинг рангидан,
Одинган тупроқлари бегонанинг чангидан.
Зафар марши чалинсин истиқлол оҳангида,
Ол қўйнингга бирлаштир, парчаланган еримни,
Озарбайжон байроғи!

Мустақиллик йўлида қурбон бўлар жонимиз,
Ол рангнинг тамалида қайнайди Турк қонимиз,
Илоҳий ислом саси билан бир ҳар онимиз.
Тарихга шаҳид каби душманга ол кўз тоғи,
Озарбайжон байроғи!

Ватан қиблагоҳисан, абадий ҳар еримиз,
Тонгда туғилган қуёш, тонгда ором еримиз,
Озодлик овозидир, қон тўкилган еримиз,
Туганмас борлиғим ол, юртимнинг сиёғи,
Озарбайжон байроғи!

Қизил шафақларингла оят Турон замини,
Бир ўқилсин гимнимиз, қўрийлик Турк тилимиз,
Кўкда чақнаган чақмоқ,
Тангрига ҳақ шу элдан,
Туғилган ўчоқларда алиштирай чироқни,
Озарбайжон байроғи!

Ғуборли юракларни бу орада сасла сен,
Соҳилсиз уммонларда,
Умидларни бошла сен,
Бургут каби қанот ёз, ол-алвон кўк қуршоғи, чўққиларни ҳушла сен,
Долғаланган денгиздек, ол-алвон кўк қуршоғи,
Озарбайжон байроғи!
Озарбайжон байроғи!

КУЗНИНГ ҚАРҒИШИ

Куз фасли бошланар бу фазли хазон,
Ёмғирнинг ҳасрати уни овутмас,
Тўнини тўкади йилнинг саноғи,
Ҳижроп пичирлари уни овутмас.

Кўкнинг ёқасида товланар булут,
Қўллари кўзларин силай бошлайди.
Азобдан бинодир кузнинг чечаги,
Хазон чодиридан топар ўзини.

Лачаклар сепилиб оёқлар олдда,
Изига сўнг видо нақши тушиб.
Илоҳим, не эди гулнинг гуноҳи,
Чекига кузакнинг қарғиши тушди.

Лачагин юзидан сизилган томчи,
Кўрасан ёмғирми, йўқса кўз ёши…
Юраги суймайди куз ҳикоясин,
Гулни сўлдирмоққа сас берар қиши…

* * *

Умримнинг хазон фаслида,
Ахтараман ёшлик чоғим.
Толейимнинг шу аслида,
Унутганман тинчлигимни.

Ўтган умрим гул нафаси,
Сасларимдан соғинч ичар.
Кўзларимнинг қорачиғи,
Йўлларимга ҳасрат чекар.

Бахтнинг аччиқ табассуми,
Жондан тўяр кўзларимда.
Орзуларим имиллайди,
Ғам нақшли сўзларимда.

Бойлаганим панжарадан,
Айрилиққа йўл солмишам.
Бу дунёнинг ғамларидан,
Борган сари бўғилмишам.

Дилбар Ҳайдарова таржимаси