Телли Паноҳ қизи (1954)

Телли Паноҳ қизи Алиева (Əliyeva Telli Panah qızı) 1954 йил 24 майда Арманистоннинг Веди туманида туғилган. Шоир, публицист, носир. Озарбайжон ёзарлар бирлиги ва Озарбайжон журналистлар бирлиги аъзоси. Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими. “Тараққий” медали соҳиби. Озарбайжон Республикаси миллий радио-телевидениесида ишлайди.

СЕВГИМ

Далли кўнгилларга кўшилиб келсам,
Учиб, зирвалардан қуш бўлиб келсам,
Сўнг баҳор умрига қўшилиб кетсам,
Айтчи, иккимизга етарми севгим?

Қалбимда порлаган олов қуёшсан,
Тута оласанми қўлларимдан сен,
Янгидан ёнингга қайтиблар келсам,
Айтгил, иккимизга етарми Севгинг?

Не ғавғолар кўрди балоли ишқинг,
Сен кетардинг олдин, у да кетарди,
Қаршимда хайкалга айланиб бу кун,
Айтгил иккимизга етарми ишқинг?

Яшамоқни қисмат дединг, бахт дединг,
Йиллар учқур, ўтиб кетар вақт дединг,
Қисматимиз бор бўйича бахт дединг,
Айтгил, иккимизга етарми севгинг?

* * *

Маконингни билмай ахтардим сени,
На хабар йўлладинг, қайдасан билмам!
Кўз ёшим сиғмайди, киприкларимга…
Сенсиз бу ёмғирнинг тўхтата билмам!

Ким билар фикрингда нелар бор, нелар,
Қайга оёқ боссанг, ерлар ҳам титрар,
Ҳар ерда ҳаёлда, шу хотиралар,
Ёнингда йўқман лек, иформан, гулман…

Сўнг баҳор фурсати… Бу бир имтиҳон,
Инонма, одамга қарамас замон…
Қўлларинг қўйнингда совқотганинг он,
Ёнингга югуриб келаман шу он!

* * *

Яна кўзим намли, юрагим тўлар,
Сени кўрмоқ учун келаман она!
Сенсиз бу дунёдир ёлғизлик йўли,
Ўзингсиз кимсасиз қоламан, она!

Ёш ўтур, эгилур, бел ҳам оҳиста,
Эҳ тушур тоқатдан қўл ҳам оҳиста,
Тегар қўл-оёққа “ел” ҳам, оҳиста,
Янга кўрайин деб келдим мен, она!

* * *

Оғочингни севдим, қушингни севдим,
Кўкларга бўй чўзган тошингни севдим,
Ман сенинг кўзингни ёшини севдим,
Ўзимни севмоққа вақт тополмадим.

Қисматимга тушган очини севдим,
Сийнамни доғлаган сочини севдим,
Ака-ука дедим, опамни севдим,
Ўзимни севмоққа вачт тополмадим.

Берилган ҳар дардни, балони севдим,
Кетган сиғинди бир отани севдим,
Ўзимни севмоққа вақт тополмадим.

Севдим, ” заҳар-заққум” тилини севдим,
Қўлимни тутмаган қўлини севдим,
Ман эй, сенинг каби даллини севдим,
Ўзимни суймоққа вақт тополмадим.

Севмадим ўзимни, мен менда йўқман,
Умримга найзаман, отилган ўқман,
Сенино ёнингда ки, сен учун қўрқдим,
Ўзимни севмоққа вақт тополмадим.

КЕЧИРГИЛ

Унута олмадим, мени кечиргил,
Кечиргил қаршингдан чиққаним учун.
Қўлларингни олиб ҳовучларимга,
Юзингга меҳрла боққаним учун.

Тўхташни билмадим, мени боғлагин,
Хаёл дунёсини йиққаним учун.
Ҳаммадан гумондор бўлганинг ул он,
Бошингни кўксимга босганим учун.

Кетишни билмадим, мени кечиргил,
Кечиргил, эшикдан чиққаним учун.
Тангри йўлларимни тўсди бус-бутун,
Қайта эшигингга келганим у кун.

Сени кўп изладим, кўп сўроқладим,
Ҳар кеча ичимда сени оқладим.
Кечиргин умидим ғубор боғлади,
У қўлдан кетгандир, кетди умидим.

Мен сени яшатдим орзуларимда,
Аслида енгилдим, орзулар асир.
Кечиргил, мен сенсиз умри яримман,
Жонсиз ҳайкалдирман, севгидан басир.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси