Сўлмас Ширвонли (1955)

Сўлмас Ширвонли (Solmaz Şirvanlı) – Одилова Сўлмас Оғахон қизи (Solmaz Ağaxan qızı Ədilova) 1955 йил 1 февраль куни Озарбайжоннинг Шамахи районида туғилган. 1977 йилдан шеърлар ёза бошлаган. Турли альманахларда, вақтли матбуотда асарлари билан фаол қатнашган. Асарлари чет тилларига таржима қилинган. “Қизил қалам” мукофоти соҳибаси.
Озарбайжон ёзувчилар, журналистлар уюшмалари аъзоси.

* * *

Бу кун сен ҳам севин кўнглим,
Байрамингдир, баҳорингдир.
Кўзингни оч, табассум қил,
Кетган ғаминг, ғуборингдир!

Кел, эй, кўнгил ғам чекмасин,
Ташна қалбга чин малҳамсан.
Соф орзусан, бир тилаксан,
Шеърим сенинг виқорингдир!

Бу эл сенинг, Ватан сенинг,
Шаҳидларинг бир тан сенинг,
Қайда қолди бутанг сенинг,
Сўлмас бу эл гулзоридир!

АХТАРАМАН

Ўтибди давронлар, ўтибди даврон,
Ёлғон озодликда, ҳақиқат асир.
Ҳақиқат қўллари бўлиб занжирбанд,
Ҳақсизлик қўллари солланаётир.

Шайтонлар юради ернинг юзида,
Иймонсизликларни солиб тўрига.
Илинма бу тўрга, тафаккурли бўл,
Ланат ўқилмасин бир кун гўрингга.

Тилда дуо бўлсин, қулоқда азон,
Исён қилаверма, шукр айла, инсон.
Тавба қил, гуноҳла ўйнама ҳеч вақт,
Нурли, баракотли, бўла оласан.

Замин сийнасига чизиб оҳларни,
Тўкканда кетарми, инсон гуноҳи?
Динини, худони унутганларни,
Қоронғулик бўлар валлаҳ сабоҳи.

Ер юзида бўлган бу тўфонларга,
Самонинг тўфони боқиб тинганмиш.
Ақиқми, дур сасли у чақмоқларда,
Ердаги чақмоқнинг саси санғирмиш.

Боқаман самога-ойдин тортаман,
Мажбурман ёзмоққа ҳақнинг сўзини.
Топмадим бундай ҳам аъло мўъжиза,
Ахтарсам ҳам ерда само юзини.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси