Рафиқа Аббосова (1954)

Рафиқа Аббосова (Rəfiqə Abbasova) 1954 йил Озарбайжоннинг Шамкир райони Чинорли қасабасида зиёли оиласида туғилган. 1972 йилда Микайил Мушфиқ номли ўрта мактабни, 1978 йилда Н. Наримонов номли Озарбайжон давлат тиббиёт институтини тугатган. Касби шифокор бўлса ҳам вақтли матбуотда, газета, журналларда унинг шеър ва публицистик мақолалари чоп этиб келинади.
Ўнлаб шеърий китобларнинг муаллифи, “Қизил қалам” мукофоти лауреати. Шоира қатор халқаро мукофотлар совриндоридир. Озарбайжон ёзувчилар бирлиги аъзоси.

ҚОРАБОҒ—ОЗАРБАЙЖОН

Жанговар турк халқидир,
Азал-азал отимиз.
Дунёларда балқидик,
Яхшиликни ёдимиз.

Тилимда бир щақиқат,
Қорабоғ-Озарбайжон.
Ярангга малщам ватан,
Қони оққан неча жон.

Ғурурланган еримдир,
Долғаланган байроқлар.
Xari bulbul ўстирар,
Озод бўлган тупроқлар.

Осмонда парвоз этган,
Байроқлар бошда тожим.
Ватан дея ҳайқирар,
Турк қардошим, турк божим.

Тўкилсин оғриқлар им,
Сийнасига ёғилинг.
Байроқларим безайди,
Тун-кун баланд тоғимнинг.

ДЕЙИН

Сўраганинг на бор, на йўқ,
Кўпи қолиб, оздан дейин.
Келишини сезмаганим,
Туймаганим, ёздан дейин.

Кўлларда сўнадан йўқ,
Гўзалларнинг нозин дейин.
Жўшганлари уммон бўлган,
Тордай дейин, создан дейин.

Субҳ замони кўк юзида,
Порлаган юлдузми дейин.
Орзуларим кўлкасида,
Умри ўтган қиздай дейин.

Кечаларнинг зулматини,
Қучоқлаган кўздан дейин,
Дил дудоғини синаган,
Дурдонаси сўздай дейин.

Дунёнинг ғам-ғуссасига,
Кулиб турган юздан дейин.
Ciyinleri таёқ бериб,
Дириллаган қиздан дейин.

Эгри билан ишим йўқдир,
Чап ўтириб, ўнгдан дейин,
Жон уйимнинг бор безаги,
Соф одамлар сиздан дейин.

* * *

Энг сўнгги умидим, тарк этдинг нега,
Уздинг қўлларингни, қўлимдан кетдинг.
Кўкларга қоришган тоғ қори каби,
Тушиб бурилганда селларга етдинг.

Шонли кунларимдан сандан ёдигор,
Биласан қанчалар хотира қолган.
Бағри чатнаётган хотиралар дор,
Сансизлик ғалаба бонгини чалган.

Тоқатим етмайди сансиз телбаман,
Сан эдинг қувончим, кўнгли ободим.
Мен сенман, ичингда ёнган шуъламан,
Яноғимда ёшлар изи, соғинч додиман.

Кутмаган меҳмондай чертдинг эшикни,
Энди яна юзга ёпиб кетарсан.
Сўндириб юзимда табассумларни,
Бошқа бир юракка шошиб етарсан.

Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси