Ойдин Муровтоғли (Aydın Murovdağlı) – Ойдин Бандали ўғли Ҳожиев 1956 йилда Озарбойжоннинг Кўккўл районида туғилган. Ганжа давлат университетини тамомлаган. Озарбайжон журналистлари, Озарбайжон ёзувчилари уюшмалари аъзоси, Озарбайжон Зиёлилар жамиятининг фахрий аъзосидир.
Шоир, публицист. Унинг қатор китоблари чоп этилган. Турли тилларга таржима қилинган.
БАЙРОҚЛАР
Танишмоқ истайман мен уч байроқнинг тилида,
Байроқларда титраган машъал, чироқ тилида.
Бир ҳарф ҳам ўрганмадим, мен тумтароқ тилида,
Бунга ҳам рози бўлмас, осмон яроқлари,
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
Йўқлигидан йўл келур, яратганнинг ер юзи,
Яна ўзига кулур бу дунёнинг чор юзи,
Шу дамда ҳозирлашур аср пайғамбар юзи,
Унга кўра бор бўлсин сулҳнинг кулар чоқлари,
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
Абадият нафаси, ҳақ, адолат ранглидир,
Инсонликка эътиқод, улуғ хилқат рангидир,
Нияти кўрлар билсин, олий ният ранглидир,
Оллоҳ, Ватан ишқидатўлибди қучоқлари!
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
Боту, Дўғу ораст нурлантирар зулматни,
Уч давлатнинг сурати, уч қатдошнинг сурати,
Бир- бирига орқадир, уччовининг ҳикмати,
Уччовлари сайр этар муқаддас тупроқларин!
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
Юрак уриши каби ярашиб долғаланар,
Уччови уч чўққидай, тоғлашиб долғаланур,
Учларнинг муҳташами зиёси долғмланур,
Дардлашурюрт ишқининг ватандош ўртоқлари,
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
Ёришиб отзуларим атай шундай дегайман,
Бу ёзнинг ари қўнган чечагидан дегайман,
Мен Туроннинг пойтахти юрагимдан дегайман,
Сийнам элтади сизга ишқнинг лал ётоқлари,
Озарбайжон, Туркия, Покистон байроқлари!
* * *
Юзингдан малакнинг юзини кўрсат,
Кўзингдан ҳийланинг кўзини курсат,
Ўзингни тезлаган ўзингни кўрсат,
Танийин сани!
Бошингни қорнингга йиғ, танисинлар,
Виждонинг тикланиб, қирқ танисинлар,
Ичингдан ашё чиқ, танисинлар,
Танийин сани!
Бурилиб кезурсан гул бозорида,
Саломинг билинмас эл бозорида,
Тилингни асрагин тил бозорида,
Танийин сани!
Инсонлик дегувчи яан уйдирмадир,
Қўл қўй, ичингдаги кин уйдирмадир,
Сўйла, ахир санда сан уйдирмадир,
Танийин сани!
Онт ич, сен кўм-кўксан, ҳали яшилсан,
Онт ич, сен гадонинг ватандошисан,
Онт ич, сен ириган бир бош тошисан,
Танийин сани!
Кўрсат сан ўзингни, бир марта кўрсат,
Арзон матоҳингни қиммат деб кўрсат,
Сендаги шайтонни Оллоҳга кўрсат,
Танийин сани!
* * *
Бир кун ердан кўкка бошлаядурсан,
Бешикдек, мозордек бўш қоладурсан,
Тухуминг кўксингда тош бўладурсан,
Сан нега тўюрсан тошингга дунё?
Дардга чидамлисан гоҳ-гоҳ ўзингми,
Туриб йиғлагайсан сўраб ўзингни,
Сотдинг яратилган кундай ўзингни,
Йиғибсан мол-дунё ҳирсини дунё!
Йўл топдим, кет дедим йўлнинг ичида,
Ялтоқнинг ичида, ёлғон ичида…
Оллоҳим беш милярдқулинг ичида,
Берибсан давлатнинг бешига дунё!
Даво карвонидек чизсанг тоғларни,
Манга деса қумдай буксанг тоғларни.
Тарозига қўйиб тортсанг тоғларни,
Келмас юрагимнинг тошига дунё!
Кўпинча, ўсволиб бутоқланибсан,
Ҳийладан сут эмиб, қўндоқланибсан,
Сан нега гомардга адоқланибсан,
Қоламан тушуниб-тушуниб дунё!
Гоҳо қисиламан, воҳидман, бирман,
Ўзимдан-ўзимга изман, зарурман,
Санинг гардишингга очилмас сирман,
Қоришма Ойдиннинг ичига, дунё!
Озарбойжончадан Дилбар Ҳайдарова таржимаси