Оқшин Алиев (1978)

Оқшин Алиев (Əliyev Aqşin Böyükağa oğlu – Mistanlı) 1978 йил 16 мартда Озарбойжоннинг Ланкеран районида туғилган. Озарбойжон давлат педагогика университетини тамомлаган. “Ботқоқликдан бошланган ҳаёт” китоби чоп этилган.

* * *

Нега мен манимла бало айладинг,
Алдандим ман санинг ширин сўзингга.
Кўзларим боқарди сенинг кўзингга,
Кел очиқ танишай, сўзинг тузингга,
Нега сан манимла бундай айладинг.

Ман сани севмишдим о, нозли-нигор,
Бу сокин қалбимни сен этдинг бедор.
Энди орамизда буюк бир девор,
Нега аҳволимни бедор айладинг.

Маним ҳисларимни ўйнаганда сан,
Санинг ҳам бошингга келар биласан.
Унда сан ҳам манга боқиб деярсан:
Нега сен ҳолимни вайрон айладинг.

Ҳеч ким бу ҳаётда гуноҳсиз бўлмас,
Ҳеч ким бу ҳаётда жазосиз қолмас.
Сан манга қарши гуноҳ айладинг,
Нега сан кўнглимни вайрон айладинг.

Кун келар сўлади у гўзаллигинг,
Синади ғуруринг, у манманлигинг.
Саволинг бўлади, кўздаги гапинг,
Нега сан кўнглимни вайрон айладинг.

ҲЕЧДИР

Ўзини ўлдирма, о бадбахт ўғли,
Бу кўча дунёнинг талони ҳечдир…
Қолмаса кўрмакка, ҳеч ниманг йўқдир,
Бу бўлмаснинг на, бўлгани ҳечдир…
Ўз отинг, шууринг бордир, давлатдир,
Бу қўшни, бу қардош сўзда-суҳбатда,
Оғиздан соврилар… қолгани ҳечдир.

Бу номард сургундан кўпи безарди,
Кимининг ери кенг, кимининг дарди…
Боқаман ҳар ёнда очиқ бозордир-
Сотгани ҳеч надир, олгани ҳечдир…
Орзунг хотирадир, балкан хотира,
Хотира ўчганда… ёлғони ҳечдир. .

БИЛМАДИНГ

Ман ки ўт келтирдим киприкларимда,
Кўрар кўзим ила кўрдим, билмадинг.
Санинг ҳароратинг, санинг ишқингда,
Умримни-кунимни бердим, билмадинг.

Булбулдек ҳар шохга учиб ўтмадим,
Бу дардла, ҳасратла ўлиб кетмадим.
Сан бор деб-ҳеч кимга майл этмадим,
Кўпини қалбини эздим билмадинг.

Сўкиб борлиғимни ҳей талаюрсан,
Совуқда ичимга. . дард қалаюрсан…
Хотира пишириб, ҳижрон ейирсан,
Ман ширин хаёллар қурдим билмадинг…

Умрим, имоним, сан- қувватим, нейим,
Сансиз бу аламда йўқдир найим,
Сенинг ҳасратингда майли музлайин,
Сан уйим-эшигим-юртим, билмадинг…

Дилбар Ҳайдарова таржимаси